Президентнинг «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб кетишининг олдини олишга қаратилган қатор чоралар амал қилиш муддати 2023 йил 1 январдан 2023 йил 1 июлга қадар узайтирилди.
Ҳужжатга кўра:
– Импорт қилинадиган 23 турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт маҳсулотлари, балиқ, сут маҳсулотлари, тухум, мевалар, цитрус мевалар, ўсимлик ёғи, бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари) учун импорт божхона божининг «ноль» ставкаларини қўллаш;
– Савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режимини назарда тутмайдиган мамлакатлардан импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига божхона божининг икки баравар ставкасини қўлламаслик. Ҳозирда 57 та давлат билан энг кўп қулайлик режимини яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланган.
Қайд этилишича, фармон туфайли жорий йил сентябрь ойида январь ойига нисбатан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин ошиб кетишининг олди олинган.
xar doim shu gapni eshitganimdan bir ikki oy otib narxlar osmon bolib yotadi