Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Мир Араб мадрасасининг тарихий мавқеи тикланди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Мир Араб мадрасасининг тарихий мавқеи тикланди
Бухоро

Мир Араб мадрасасининг тарихий мавқеи тикланди

17.02.2023 120
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасини бориб кўрди.

Бу мадраса 500 йиллик тарихга эга. Ундан кўплаб олимлар, имомлар, муфтийлар етишиб чиққан. Лекин ўтган асрда унинг мақоми ўрта махсус билим юрти даражасига тушиб қолган эди. Биноси ҳам зах тортган, китоблар етишмасди.

Шавкат Мирзиёев 2017 йилда бу ерга келиб, аҳволни кўрган, мадрасанинг тарихий мавқеини тиклашни мақсад қилган эди. Бунинг учун Арк яқинида янги бино барпо этилди ва яқинда фойдаланишга топширилди.

Олий мадраса 200 ўринга мўлжалланган. Бу ерда Қуръони карим, ҳадис, фиқҳ ва тасаввуф илмлари, хорижий тиллар пухта ўргатилади. Бугунги кунда жами 107 нафар талаба таълим олмоқда.

Ўқув хоналари, кутубхона, фаоллар зали, талабалар ётоқхонаси ва хизмат уйи, спортзал ва бассейнда барча қулайликлар яратилган.

Давлатимиз раҳбари мадраса талабалари билан суҳбатлашди.

– Бундай узоқ тарихга эга таълим даргоҳлари жуда кам, – деди Шавкат Мирзиёев. – Бугун унинг шароитини яхшилаб, тарихий адолатни тиклаганимиз хайрли иш бўлди, деб ўйлайман. Демократик ислоҳотларимиз натижасида диний соҳага ҳам эркинлик эпкини кириб келди. Шу билан бирга, ахборот макони ҳам очиқ. Интернетда илмий асоси бўлмаган турли талқинлар ҳам бор. Лекин уларни тажрибасиз ёшлар қаердан билади? Буни сизга ўхшаган илмли кишилар, имом-хатибларимиз исботлаб, тўғри тушунтириб бериши керак.

Диний таълим соатлари ва сифатини ислоҳ қилиш, уни амалиёт билан боғлаш бўйича фикрлар билдирилди.

Шу билан Президентнинг Бухоро вилоятига ташрифи якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Шерзод Камалов 17.02.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ромитанда иссиқхоналарни мавсум олди муқобил энергияга ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
Бухоро
Ижтимоий нафақа тайинлашда ёрдам бериш эвазига таъмагирлик қилган аёл қўлга олинди
Бухоро
Вобкент тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
Бухоро
Ромитан туманининг “Қизилравот” маҳалласи ҳудудида замонавий оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ромитанда иссиқхоналарни мавсум олди муқобил энергияга ўтказиш масаласи муҳокама қилинди

27.05.2023 285
Бухоро

Ижтимоий нафақа тайинлашда ёрдам бериш эвазига таъмагирлик қилган аёл қўлга олинди

27.05.2023 340
Бухоро

Вобкент тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

27.05.2023 50
Бухоро

Ромитан туманининг “Қизилравот” маҳалласи ҳудудида замонавий оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди

26.05.2023 60

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?