Қисқартирилган иш ҳафтаси деган тушунча мавжуд. Ушбу ҳолатда одам белгиланган меъёр бўйича ишлайди, яъни кунига 8 соатдан, аммо ҳафтасига 5 кун эмас, масалан, уч ёки тўрт.
Қисқартирилган, яъни нотўлиқ иш куни бўйича иш берувчи билан олдиндан келишиб олиш даркор. Бундай турдаги иш режимида ишлашга қуйидагиларга рухсат берилади:
- 18 ёшга тўлмаган ходимлар;
- I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар;
- ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар;
- алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар;
- уч ёшга тўлмаган болалари бор;
- бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга.
Айтиш керакки, иш вақтининг муддати:
- 16 дан 18 ёшгача бўлганларга – ҳафтасига 36 соатдан;
- 15 дан 16 ёшгача бўлганларга – ҳафтасига 24 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланган.