Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: МЧЖ фойдасига қарз ундириш чоралари кўрилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > МЧЖ фойдасига қарз ундириш чоралари кўрилди
Бухоро

МЧЖ фойдасига қарз ундириш чоралари кўрилди

31.03.2023 249
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бюро органлари томонидан амалга оширилаётган мажбурий ижро ҳаракатлари “қонунга итоаткорлик”, “қонунни ҳурмат қилиш ва сўзсиз риоя этиш” принципларига асосланган.
Суд қарорларига асосан қарздорликни ундириш Мажбурий ижро бюроси органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади ва бу борада муайян ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил          28 октябрь кунидаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Ромитан туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан ундирувчи “Бухоро саноат” МЧЖ фойдасига 927.573.706 сўм асосий қарз, 92.757.370 сўм пеня, олдиндан тўланган 12.468.746 сўм давлат божи ва 24.00 сўм почта ҳаражати, жами 1.032.823.823 сўм ундириш белгиланган.
 Тарафларнинг ўзаро келишувга кўра суд ҳужжатида кўрсатилган жами қарздан 488.683.280 сўми ундирувчига тўлаб берилган бўлсада, турли важлар рўкач қилиниб, қарзнинг қолган 544.140.543 сўм қисми тўланмасдан келинган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Ромитан туман бўлими иш юритувига 14.03.2023 йилда келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.
Қарздорга ижро ҳужжати мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилиб, бартараф этиш учун ихтиёрий муддат берилган бўлсада, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.
Давлат ижрочиси Н.Ярашов томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида “Ромитан туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига тегишли бўлган “LASETTI” русумли автомашина жорий йилнинг 30 март куни белгиланган тартибда хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Қарздорлик белгиланган муддат давомида бартараф қилинмаган тақдирда, автомашина баҳоланиб,“E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариши ҳақида қарздор расман огоҳлантирилган.
Келгусида, автомашина сотувидан тушган маблағлар ҳисобидан қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилади.
Ҳозирда, ижро ҳаркатлари давом эттирилмоқда.
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Шерзод Камалов 31.03.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистоннинг ҳайдовчилик гувоҳномаси БААда ҳам тан олинади
Бухоро
Ромитанда “Хавфсиз тун” тадбири асосида тунги рейд тадбири ўтказилмоқда
Бухоро
Ромитанда Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди
Бухоро
Бухоро туманида 3 декабрь — «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ўзбекистоннинг ҳайдовчилик гувоҳномаси БААда ҳам тан олинади

04.12.2023 53
Бухоро

Ромитанда “Хавфсиз тун” тадбири асосида тунги рейд тадбири ўтказилмоқда

04.12.2023 311
Бухоро

Ромитанда Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

01.12.2023 117
Бухоро

Бухоро туманида 3 декабрь — «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

01.12.2023 116

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?