Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари шарафланди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари шарафланди
Бухоро

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари шарафланди

26.06.2023 369
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Бухоро вилоятида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланмоқда.

Бухоро шаҳридаги “Рудизар” маросимлар уйида ташкил этилган асосий байрам тадбирида оммавий ахборот воситалари ходимлари, нашриёт ва матбаа соҳаси вакиллари, фахрий журналистлар, матбуот котиблари ва блогерлар иштирок этди. 
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев вилоят ҳокимининг соҳа ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Табрикда қайд этилганидек, кейинги йилларда очиқлик ва сўз эркинлигини таъминлаш, қулай иш шароитлари яратиш, уларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Янги Ўзбекистонда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар мазмун-моҳиятини халқимизга тезкор, холис етказиш, аждодларимизнинг боқий анъаналари ва миллий қадриятларини асраб-авайлашни тарғиб этишда соҳа ходимларининг алоҳида хизматлари бор.

Бу йил Бухорода телевидение орқали эфир узатила бошлаганига 30 йил тўлди. Шунингдек, айни кунда ранг-баранг дастурлари билан бухоролик радиомухлисларга манзур бўлиб улгурган “Бухоро” радиоси роппа-роса бир йилдан буён 24/7 режимидаги иш фаолиятига ўтди. 

Бу борада “Истиқлол” телерадиокомпанияси жамоаси томонидан ҳам амалга оширилаётган хайрли ташаббуслар, қўл урилаётган янгидан-янги лойиҳаларни эътироф этиш жоиз.

Бундан ташқари, “Бухоронома”, “Бухарский вестник”, “Бухоро спорти”, “Бухоро ёшлари” газеталари турли йўналишларда грантлар ютиб, ўз иқтисодий имкониятларини кенгайтириш билан бирга, долзарб мавзу ва масалаларнинг кенг ёритилишига ҳам ҳисса қўшмоқда.

Буларнинг барчаси, ҳеч шубҳасиз, соғлом рақобат муҳитини яратиш, фикрлар хилма-хиллигига эришиш, матбуот минбари орқали барча ижтимоий қатламларнинг фикр ва қарашларини ифода этиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун мустаҳкам замин бўлмоқда.

Тантанали тадбирда аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказиб бериш, вилоятимиздаги мавжуд кенг ва қулай имкониятларни, давлат ва жамоатчилик ташаббусларини республика матбуоти, телевидение, радио ва интернет саҳифаларида фаол тарғиб этилишида беназир ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари, фахрий журналистлар, матбуот котиблари ва блогерлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи, ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, бир гуруҳ ижодкорларнинг Бухорода бу йил 20-маротаба ўтказилган “Ипак ва зираворлар” халқаро фестивалини фаол тарғиб қилишдаги меҳнатлари эътироф этилди.

Бундан ташқари тадбирда бир гуруҳ соҳа ходимлари вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ҳам тақдирланди.

Тантанали кеча куй-қўшиқларга уланди ва барчага байрамона кайфият улашди.

Шерзод Камалов 26.06.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади
Бухоро
600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди
Бухоро
Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади
Бухоро
Бир ойда “свет” учун қанча пул кетади?
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқувчиларга стипендия берилади

17.02.2026 30

600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди

11.02.2026 478
Бухоро

Уста деҳқонларга 75 млн сўмгача субсидия берилади

10.02.2026 102

Бир ойда “свет” учун қанча пул кетади?

09.02.2026 131

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?