Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Мактабларда энди 64 хил касб ўргатилади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Мактабларда энди 64 хил касб ўргатилади
БухороЖамият

Мактабларда энди 64 хил касб ўргатилади

13.02.2023 769
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бу ҳақида Президент Шават Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган видеоселекторда мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди. 
Қайд этилишича, мактаб битирувчиларининг 50 фоизи меҳнат бозорига ҳеч қандай касбга эга бўлмасдан кириб келмоқда. 
Шундан келиб чиқиб, энди туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касбларга ўргатилиши кўзда тутилмоқда. Шу боис ҳокимликларга ушбу танлаб олинган мактабларда касб-ҳунар устахоналари ташкил этиш, уларни жиҳозлаш ва зарур ашёлар билан таъминлаш вазифаси қўйилди. Бунга ёшлар етакчилари ва тадбиркорлар ҳам жалб этилади, Ёшлар жамғармасидан маблағлар йўналтирилади.


– Ҳозир тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчиларни шу масала қийнаяпти: бўш иш жойи кўп, ойлиги ҳам яхши, лекин ўқуви ва кўникмаси бор ишчи йўқ. Агар бу тизим тўғри ташкил қилинса, биздаги демографик ўсиш билан катта натижаларга эришса бўлади, – деди давлатимиз раҳбари.
Шундан келиб чиқиб Вобкент туманининг умумий таълим муассасаларининг 9-11 синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш тартиби жорий этилмоқда. Тумандаги 8-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари бўш вақтларида асосий таълим жараёнидан касб-ҳунарга эга бўлишлари аниқланди.
Максад эса сектордаги ёшлар, эҳтиёжманд оилалар билан ишлаш, улардан меҳнатга лаёқатлиларини бирор бир ҳунарга ўргатиш ва шу орқали уларни доимий иш билан таъминлашдан иборат.
Вобкент туман Халқ таълими бўлимига қарашли 1-сектор ҳудудида жойлашган 8-умумтаълим ўрта мактабида ўқувчиларни ҳунар ўрганишга қизиқтириш, меҳнат дарсларини бевосита амалиёт билан боғлаш мақсадида бўш турган меҳнат дарси хоналарида ва мактаб ошхоналарига, ҳудуднинг шарт-шароитидан келиб чиқиб тадбиркор-ҳунармандларни жойлаштиришни, уларга давлат мулкини ижарага олганлик учун тўловдан имтиёз беришни ҳамда бу борада хориж тажрибасини ўрганиб 1-сектор ҳудудидаги мактабларда «тадбиркорлик марказлари» ташкил этилди.
Мазкур мактабдаги ўқувчиларнинг дарслардан кейинги бўш вақтларини унумли ўтказишлари учун мактабнинг меҳнатхонаси қайта таъмирланди. Ҳомидов Асилбек устозлик қилаётган ҳунар мактабида 20 нафар ўқувчига дурадгорлик устахонаси ташкил этилди.
Ҳозирда уста-дурадгор касб сирларини ўзлаштиришлари учун ўқувчиларга дурадгорлик касби ўргатилмоқда.

ХЕШТЕГ: #Бухоро, Вобкент
Шерзод Камалов 13.02.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

18 мингдан ортиқ карта блокланди: кибержиноятларга қарши катта операция
Бухоро
Хорижда қийналган қарийб 3 минг ўзбекистонлик Ватанга олиб келинди
Бухоро
Ички ишлар тизимида катта ўзгариш: 10 нафар раҳбар ишдан кетади
Бухоро
Ўзбекистонда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 606 минг тоннага етказилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

18 мингдан ортиқ карта блокланди: кибержиноятларга қарши катта операция

12.08.2026 21
Бухоро

Хорижда қийналган қарийб 3 минг ўзбекистонлик Ватанга олиб келинди

12.08.2026 31
Бухоро

Ички ишлар тизимида катта ўзгариш: 10 нафар раҳбар ишдан кетади

12.08.2026 449
Бухоро

Ўзбекистонда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 606 минг тоннага етказилади

11.08.2026 23

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?