Давлат қабул комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ жорий ўқув йилида фақатгина давлат ОТМларининг магистратурасига С1, В2 миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатига эга бўлиб, ҳужжат топширган, аммо квота доирасида талаба бўлолмаганларга белгиланган базавий тўлов-контрактнинг 1,5 бараваридан ошмаган миқдордаги тўлов асосида магистратурада ўқиш имконияти яратилди.
Ўқиш истагини билдирганлар ОТМ қабул комиссияларига мурожаат қилишлари мумкин.