Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Маҳалла раисларининг ваколат муддатини узайтириш режалаштириляпти
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Маҳалла раисларининг ваколат муддатини узайтириш режалаштириляпти
Бухоро

Маҳалла раисларининг ваколат муддатини узайтириш режалаштириляпти

04.01.2024 236
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Ўз навбатида, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига маҳалла раисларига нисбатан ишончсизлик билдириш ваколати бериляпти.

Президентнинг 2023 йил 21 декабрдаги Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасини ташкил этишган доир қарори билан маҳалла тузилмасини қўллаб-қувватлашга доир айрим вазифалар белгиланмоқда.

Хусусан, Уюшмага манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда маҳалла тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, 2024 йил 1 мартга қадар “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юкланган.

Қайд этилишича, мазкур қонуннинг янги таҳририда маҳалла раисининг ваколат муддатини 3 йилдан 5 йил муддатга узайтириш, маҳалла раиси сайловини аҳоли томонидан умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали ўтказиш ҳамда маҳалла раисининг маълумоти (олий) ва малакаси бўйича қўйиладиган талабларга доир қўшимчалар акс этиши керак.

Шунингдек, Уюшма кўрсатилган муддатда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуннинг ҳам янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқади.

Унда:
• ҳудудларнинг тарихий хусусиятлари ва аҳоли пунктларининг географик жойлашувини ҳисобга олган ҳолда маҳаллаларни ташкил қилишнинг аниқ мезонларини белгилаш;

• маҳалла томонидан жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича оширилган коэффициентлар қўллаш юзасидан тегишли халқ депутатлари Кенгашларига таклиф киритиш;

• маҳалла раисининг сўровига жавоб бермаслик ёки тақдимномасида қўйилган масалани кўриб чиқмаслик учун жавобгарлик белгилаш;

• халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига маҳалла раислари ўз фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйганда, уларга нисбатан ишончсизлик билдириш ва ушбу масалани кўриб чиқиш ваколатларини бериш ва бошқалар режалаштирилмоқда.

Шерзод Камалов 04.01.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Қоракўлда собиқ МИБ давлат ижрочиси миллионлаб сўмни ўзлаштиргани учун қамалди
Бухоро
1 июлдан ўзбекистонда нималар ўзгаради?
Бухоро
БухДУда «Битирувчи–2026» тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди
Бухоро
Профилактика инспекторлари фаолиятида муҳим ўзгаришлар кутилаётгани маълум қилинди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Қоракўлда собиқ МИБ давлат ижрочиси миллионлаб сўмни ўзлаштиргани учун қамалди

06.07.2026 272
Бухоро

1 июлдан ўзбекистонда нималар ўзгаради?

01.07.2026 63
Бухоро

БухДУда «Битирувчи–2026» тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди

30.06.2026 24
Бухоро

Профилактика инспекторлари фаолиятида муҳим ўзгаришлар кутилаётгани маълум қилинди

29.06.2026 194

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?