Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Коронавируснинг янги аломати: терига тошма тошиши
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Саломатлик > Коронавируснинг янги аломати: терига тошма тошиши
Саломатлик

Коронавируснинг янги аломати: терига тошма тошиши

19.07.2020 216
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Британиялик тадқиқотчилар томонидан олиб борилган янги изланишлар натижасига кўра, коронавируснинг йўталиш, иситма ва ҳид билиш қобилиятини йўқотиш каби аломатлари қаторига терига тошма тошишини ҳам қўшиш керак.

Олимлар ўз тадқиқотларида Буюк Британияда яратилган “CОVID симптомларини ўрганиш” деб номланган мобил иловадан фойдаланишган бўлиб, бу иловада одамлар ўзларидаги коронавирус аломатларини ёзиб бориши мумкин. Ушбу илова орқали 336 минг кишидан коронавирус симптомлари ҳақида маълумот олинган. Ажабланарлиси шундаки, уларнинг кўпчилигида тери тошмалари кузатилган.

Унга кўра, коронавирусни юқтириб олганларнинг 8.8 фоизининг терисида касаллик аломати сифатида тошмалар ҳам пайдо бўлган. Бу эса тошмалар CОVID-19 билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

«Кўплаб вирусли инфекциялар одам терисига таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун коронавирусга чалинган беморларнинг терисида тошмалар пайдо бўлиши ғайриоддий ҳодиса эмас. Лекин, одамлар шуни билишлари муҳимки, баъзи ҳолларда теридаги тошмалар коронавируснинг биринчи ёки ягона аломати бўлиши мумкин. Шунинг учун сиз терингизда янги тошма пайдо бўлганини кўрсангиз, буни жиддий қабул қилишингиз ва ўзингизни изоляцияга олиб, имкон борича тезроқ коронавирусга тест топширингиз керак», дейди ушбу тадқиқот муаллифи дерматолог Вероника Батайле.

«Бу тадқиқотдан олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, одамлар ўзларининг терисидаги шиш, тошма каби ҳар қандай ўзгаришларга жиддий эътибор бериши керак. Аҳолининг коронавирус билан боғлиқ бўлган тошмалар ҳақида эртароқ маълум қилиши ушбу инфекциянинг аниқланиши ва унинг тарқалишини тўхтатишга ёрдам бериши мумкин», дейди Британия дерматологлари ассоциацияси президенти Таня Блейкер.

ХЕШТЕГ: коронавирус
Bukhara News 19.07.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро
Қоракўлдаги фермер хўжалиги вакиллари туман ҳокимлигидан  600 млн. сўмлик қарздорлигини ололмаётганлиги ҳолати ўрганилди
Бухоро
Ижтимоий тармоқларга тарқалаётган “АНОНИМ” мурожаатдаги бирорта важ ўз тасдиғини топмади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Саломатлик

Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади

25.01.2023 498
Саломатлик

Қишдан қўрқиш керакмас, фақат тайёр бўлиш керак

09.01.2023 548
ЖамиятСаломатлик

Рецептсиз бериш мумкин бўлмаган дориларни сотганлар уч йилгача қамалади

08.01.2023 238
БухороСаломатлик

18 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” сиропи таркибида заҳарли моддалар борлиги аниқланди

27.12.2022 480

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?