Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови !
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови !
Бухоро

Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови !

06.12.2024 150
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


 
Бу йил мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови !” деган бош ғоя асосида кенг нишонланмоқда.
Ўзбекитстон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига асосан умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ва ҳуқуқий тадбирлар ўтказилмоқда.
Байрам муносабати биланБош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида Бухоро Давлат университетида ҳамда ана шундай тадбир ўтказилди.
2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган умумхалқ  референдуми натижаси кўра 1 майдан эътиборан кучга кирган Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Конституциясининг амал қилиб келаётганлигига ҳам бир ярим йилдан ошди. 
Айтиш жойизки, Бош қомусимиз миллий давлатчилик тараққиётининг ҳозирги босқичида жамият ва давлатни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб, Янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсадларини рўёбга чиқаришнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб берди.
Янги таҳрирдаги Конституция қабул қилиниши орқали юртимизда янги ижтимоий – сиёсий муҳит шаклланди.
Конституция қоидаларининг тўғридан тўғри амал қилишини таъминлаш орқали инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмлари мустаҳкамланди.
Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш, гендер тенглик, Интернетдан фойдаланиш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, оммавий ахборот воситалари эркинлиги, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ва давлат хизматларидан фойдаланишдаги тенглик Конституция даражасида мустаҳкамланди.
Тадбирда янги таҳрирдаги Конституциянинг қабул қилиниши билан боғлиқ жараёнларга тўхталиб, Конституциявий ислоҳот жараёнида БМТ ва унинг тегишли тузилмалари билан фаол ҳамкорлик қилинганлиги, халқаро ҳамжамият Ўзбекистон конституциявий ислоҳотнинг ўзига хос моделини яратиш учун бетакрор тажриба тўплаганини эътироф этиб, конституциявий ислоҳотни юқори баҳоланганлиги кўрсатиб ўтилди.Хулоса қилиб айтганда, ҳар қандай қонун, аввало, уни билиш ва ҳурмат қилиш, унга сўзсиз риоя этиш орқали том маънода қонунийлик ҳамда амалийлик касб этади.
Конституция кунини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш билан боғлиқ хайрли анъана Асосий қонунимизда белгиланган демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғоялари атрофида фуқароларни жипслаштиришга хизмат қилади албатта.  
 
Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Шерзод Камалов 06.12.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Yandex Maps’da Buxoroning yangi panoramalari paydo bo‘ldi: endi shahar bo‘ylab yo‘nalishni oldindan o‘rganish mumkin
Бухоро
Ёнғин учун энди 1 млрд 320 млн сўмгача товон тўлайсиз
Бухоро
Таълим тизимида қатор кадрлар алмашди: янги тайинловлар ва лавозимдан озод этишлар
Бухоро
Бухоро вилоятининг олис ҳудуди — Газлида мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Yandex Maps’da Buxoroning yangi panoramalari paydo bo‘ldi: endi shahar bo‘ylab yo‘nalishni oldindan o‘rganish mumkin

12.11.2026 49

Ёнғин учун энди 1 млрд 320 млн сўмгача товон тўлайсиз

06.11.2026 53

Таълим тизимида қатор кадрлар алмашди: янги тайинловлар ва лавозимдан озод этишлар

03.10.2026 383

Бухоро вилоятининг олис ҳудуди — Газлида мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди

24.09.2026 39

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?