Вилоят прокуратураси ишчи гурухи, шаҳар ҳокимлиги, Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси, МФЙ ходимлари билан биргаликда Васийлар ва ҳомийларнинг мажбуриятлари бажарилиши устидан назорат ўтказиш, ёшлар холидан хабар олиш мақсадида “Меҳр дафтари” платформасига киритилган 2 нафар болалар хонадонига ташриф буюриш орқали уларнинг яшаш шароитлари, ижтимоий ҳаётга мослашуви урганилди. Учрашув давомида ёшларга қийинчиликларга дуч келган ёки масъуллар томонидан аниқланган тақдирда, уларга тегишли маҳалла фаоллари билан биргаликда ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатилиши буйича тушунтиришлар берилди.



Шунингдек, Когон шаҳар ҳокимининг қарорига асосан 6 нафар ота-онаси узок вактдан бери хорижий давлатларга кетган вояга етмаганларга нисбатан васий этиш чоралари кўрилди. Васий ўз мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.


Ишчи гурух урганишларни давом эттирмокда.