Жорий йилнинг 6 сентябрида “Bukhara News” ижтимоий тармоғидаги “Банкларда Доллар тугадими” номли мақоласида банкларда доллар сотилмаётганлиги тўғрисида маълум қилинган.
Сентябр ойининг бошида 4 кун дам олиш куни бўлганлиги сабабли 5 сентябр кунидан мижозлар окими кўпайганлиги чет эл валютаси билан таьминлашда узилишлар кузатилишига олиб келган.
Хозирда Бухоро шаҳрининг Алоқа банк, Турон банк, “Ўзсаноатқурилишбанк” ва Агро банк ATБ барча филиалларида етарли миқдорда хорижий валюта маблағлари мавжуд бўлиб, мижозларга валюта айирбошлаш операциялари буйича узлуксиз банк хизматлари кўрсатилиши давом эттирилади.