Кўп ҳолларда:
▫️Иситма (тана ҳарорати 37,8 даражадан ошади, совуқ қотиш ёки қалтираш);
▫️Умумий ҳолсизлик (танада чарчоқ, бош, оёқ ва қўллар зирқираб оғриши);
▫️Қуруқ йўтал (одатий йўталдан давомийлиги билан фарқланади, бунда тинимсиз йўталиш 1 соатдан кўп давом этиши ёки 1 суткада 3-5 марта йўталиш);
▫️Нафас қисиши (кўкрак қафасида оғриқ, нафас олишда қийинчилик);
▫️Оғриқлар (бош, бўғим ва мушаклар оғриши);
▫️Иштаҳасизлик (таомлар истеъмолида иштаҳа йўқолиши кузатилади).
Шамоллаш ва гриппда:
Бурундан сув оқиши, аксириш, тумов тез-тез кузатилади. Нафас қисилмайди.
⚠️ Агар сизда касаллик аломатлари оғир бўлмаса, юқори ҳарорат, кучли йўтал кузатилмаса, касалхонага ётиш ёки коронавирусга тест топшириш зарурати йўқ.
Assalamu Aleykum. Manda necha kundan buyon quruq yutal va tana harorati kutarilishi bor 37.2 37.6 buladi faqat kechga yaqin kutariladi. Tomogim ham ogrigan oldin grippday shamollab utdim keyin bir haftadan buyon wunaqa holat. Test topshirishni iloji bulsa olinglar iltimos emizgulik ikkita yosh bolam bor