Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Л. фуқаро Ф.Р.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида РШТТЁИМ Бухоро филиалига шифокор вазифасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.