Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: iPhone келажакда паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнини босиши мумкин
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Технология > iPhone келажакда паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнини босиши мумкин
Технология

iPhone келажакда паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнини босиши мумкин

06.07.2020 37
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Apple компанияси iPhone смартфонлари фойдаланувчи ўзи билан олиб юрадиган ягона буюмга айланишини хоҳлайди ва бу борада доим изланишда. Купертиноликлар эндиликда iPhone’лар паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва шу каби моддий кўринишдаги шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ўрнини бошишини хоҳлаб қолди. Бу ҳақда ApppleInsider нашри хабар бермоқда.

Яқинда Apple ўз смартфонлари билан автомобиль калитларига эҳтиёж қолдирмаслик режаси ҳақида маълум қилганди. Таъкидлаш керак, iPhone’лар чиққанидан бери кўпчиликнинг кундалик дафтар, фото камера, ручка ва ҳатто ойна олиб юришига ҳожат қолмади. Бу рўйхат яна давом этишини хоҳлаётган Apple кутубхона картаси ва бошқа ID карталарга нуқта қўйиш пайига тушган.

Компания томонидан патентлаш учун берилган ва бир-биридан бироз фарқланувчи ҳужжатларнинг барчасига «Фойдаланувчи шахсининг тасдиқланган даъволарини тақдим этиш» деб ном қўйилган. Ушбу патентларда фойдаланувчи ID сини сақлаш, узатиш ва тасдиқлаш имконини берувчи усуллар ҳақида батафсил тушунтирилган. Патент ҳужжатида Apple «iPhone» сўзини бир марта ҳам ишлатмаган, аммо исталган технология ўрнини боса олувчи қурилма (яъни смартфон)га жуда кўп ўринда ишора қилган.

«Тасдиқланган идентификациядан фойдаланиш тизимига эга қурилмада тасдиқланган идентификацияни олиш ва қурилма фойдаланувчисини аниқлаш учун камида битта махсус процессор бўлади», дейилади патентларнинг бирида.

Юқоридаги таърифга кўра, iPhone каби қурилма фойдаланувчи идентификацияси ҳақидаги маълумотни ишончли равишда узатиши мумкин бўлади. Агар қурилма фойдаланувчиси шахси аллақачон тасдиқланган бўлса — айтайлик, Apple Wатч’даги биометрик сенсорлар ёрдамида — жўнатилаётган ID ҳам тасдиқланади.

Apple’нинг патентида, асосан, паспортлар назарда тутилган бўлишига қарамай, бундай тизим кўплаб шахсий ҳужжатларни тасдиқлашда қўлланилиши мумкин. 

«Бу фойдаланувчига шахсни тасдиқлаш учун рақамли идентификатор бўлиб хизмат қилувчи тасдиқланган маълумот (масалан, фойдаланувчи томонидан тақдим қилинган ва бир неча тизимлар тасдиғидан ўтган маълумот) ни [сервердан] олиш имконини беради ва бу маълумотларни турли сервис провайдерлари қайта ишлатиши мумкин бўлади», деб тушунтирилади ҳужжатда.

Тақдим қилинган бешта патентда маълумот қандай қилиб хавфсиз равишда узатилиши мумкинлиги борасидаги техник маълумотлар келтирилган. Патентларнинг бешаласида ҳам олтита ихтирочи номи келтирилган. Улар орасида, жумладан, «Қурилманинг мустақил процессори воситасида маълумотни тасдиқлаш» деб номланган ўхшаш патентларга эгалик қилувчи Кристофер Шарп ва Жианпаоло Фасолилар номи ҳам бор.

Bukhara News 06.07.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро
Қоракўлдаги фермер хўжалиги вакиллари туман ҳокимлигидан  600 млн. сўмлик қарздорлигини ололмаётганлиги ҳолати ўрганилди
Бухоро
Ижтимоий тармоқларга тарқалаётган “АНОНИМ” мурожаатдаги бирорта важ ўз тасдиғини топмади
Бухоро
Бухоро давлат университетида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Технология

Ўзбекистонда автомобил ва темир йўл тарозиларини қаердан сотиб олиш мумкин

08.07.2024 1.5k
ЖаҳонТехнология

Одамлар яқин 10 йил ичида Ойда яшайдиган бўлади — NASA

21.11.2022 162
Технология

IT-таълим хизматларини кўрсатиш бўйича стартапларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард сўмгача грантлар ажратилади

01.10.2022 46
Технология

Iphone 14 нинг олдинги сериялардан фарқи ва киритилган ўзгаришлар

08.09.2022 383

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?