Фарғонада ДХХ ва ИИВ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда экстремистлик билан шуғулланган шахслар ушланган.
Қайд этилишича, 2001 йилда туғилган фуқаро Телеграмда аккаунт очиб, конституцион тузумни ағдаришга қаратилган ва «Ислом давлати» террорчилик ташкилотига тегишли диний материалларни тарқатиб келган.
2000 йилда туғилган бошқа бир фарғоналик фуқаро ҳам Инстаграм саҳифаси орқали жиҳодга оид видеочиқишлар ва аудиоматнлар жойлаштириб келган.