АТБ “InfinBank” Бухоро вилоят филиали ички назорат ходими Н.Зайниева сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6257-сонли Фармони билан Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилганлигини айтиб ўтди.
Коррупция давлат ва жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири эканлигини аҳоли ва давлат хизматчилари онгига сингдириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш борасида ОАВ билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш рейтинг баҳолаш тизимининг асосий шартлари этиб белгиланганлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Қонунда Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйишга, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга доир чора-тадбирлар ҳам ишлаб чиқилганлигини таъкилаб ўтди.
Жумладан, банк тизимида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлиш, коррупцияни келтириб чиқарувчи ҳатти-ҳаракатларни содир этмаслик, ходимларнинг мансаб ёки лавозим мажбуриятларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорлигига йўл кўймаслик лозим.
Хусусан, банк ходимлари огоҳлик ва ҳушёрликни йўқотмаган ҳолда иш фаолиятини ҳалол олиб бориши, коррупция ҳолатларига оид ҳар қандай маълумотлар тўғрисида ўз раҳбарига хабар бериши, соҳага оид норматив ҳужжатларни тўлиқ билиши ва уларга амал қилиши бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятнинг давлат органларининг ходимлари томонидан бажарилмаганлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳар бир банк ходими огоҳ бўлиши, ён-атрофига лоқайд бўлмаслиги, ҳозирги кунда мамлакатимизнинг тинчлиги ва осойишталиги қадрига етиши керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб, АТБ “InFinBank” Бухоро вилоят филиалининг барча ходимлари ўз хизмат вазифаларини ҳалол ва виждонан амалга оширишлари лозимлигини, Ўзбекистон Республикасининг “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунига ҳамда ушбу қонунга оид ички назорат қоидаларига сўзсиз амал қилиши, мижозларни идентификациялаш ва улар операцияларини жорий назоратдан ўтказишда шубҳали ва (ёки) гумонли операциялар аниқланган тақдирда бундай операциялар ҳақида бевосита бўлим бошлиғига ва Бош банк Ички назорат департаментининг филиалга бириктирилган мутахассисга ёзма равишда ҳабар бериши (ЎзР Адлия Вазирлигидан 23.05.2017 йилда №2886-сон билан рўйхатга олинган Қоидаларнинг 48, 49, 55 ва 64-бандларига асосан) тўлиқ риоя қилиши кераклиги айтиб ўтилди.
Ҳар бир ходим ўз меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Марказий банкнинг ва АТБ “InfinBank” меъёрий хужжатлари асосида ташкил этиб, лавозим мажбуриятларни қонун доирасида, халол бажариши кераклиги тўғрисида тушунтирди.
Ҳар бир ходим ўз хизмат вазифаларини ҳалоллик ва маъсулият билан амалга оширса, хеч қандай қоидабузарликлар содир бўлмайди деган фикрдаман деб ўз сўзини якунлади.
Кун тартибидаги масалалар муҳокама этилиб, тегишли ходимларга кўрсатмалар берилди.