Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ички ишлар органлари халқчил ҳамда профессионал тузилмага айланди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ички ишлар органлари халқчил ҳамда профессионал тузилмага айланди
Бухоро

Ички ишлар органлари халқчил ҳамда профессионал тузилмага айланди

27.01.2023 464
6 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Сўнгги беш йилликда жамиятнинг барча соҳаларида бўлгани сингари ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида ҳам муҳим тарихий қадамлар қўйилди. Соҳанинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиши билан бирга, куч-тузилмалар фаолиятини самарали ташкил этишнинг асосий шарти бўлган моддий-техник базани замон талабларига жавоб берадиган шакл ва мазмун билан бойитиш масаласига давлат сиёсати даражасидаги вазифа сифатида қаралмоқда.
Ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар — тизимни халқ манфаатларига хизмат қиладиган, аҳоли билан янада яқин ишлайдиган, халқпарвар тузилмага айлантирмоқда, десак муболаға бўлмайди.
Бунинг натижасида соҳанинг жамиятдаги нуфузи ошиб, Президентимиз томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган устувор тамойил ички ишлар органлари фаолиятининг бош мақсадига айланди.
Шу нуқтаи назардан, Президентимиз томонидан жорий йилнинг 20 январь куни қабул қилинган “Ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари ва бутун юртимизда қонун устуворлиги, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий ҳужжатдир.
Мазкур қарорга асосан “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси” тасдиқланди. 
Мазкур Кодекс, энг аввало, ички ишлар органлари ходимларини “Инсон қадри учун” тамойили асосида давлатнинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, ўз бурчига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар вакили этиб тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришиш, ички ишлар органлари ходимларида хизмат вазифаларига ҳалол, виждонан, Ватан ва халқ олдидаги бурчини чин дилдан ҳис этган ҳолда, юксак масъулият билан ёндашиш, жамиятда умумэътироф этилган одоб-ахлоқ нормаларига сўзсиз амал қилиш туйғусини шакллантириш, ички ишлар органларида содир этилиши мумкин бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш, ҳуқуқ-тартибот тизими обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмаслик каби муҳим вазифаларни ўз ичига олади.
Кодексга кўра, инсон омилини истисно этиш ҳамда коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш мақсадида ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш, хизматни ўташ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини замон талабларига мос равишда тўлиқ рақамлаштириш белгилангани соҳада учраётган кўплаб салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Кодексда белгиланган қоида ва талабларга ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ҳар бир ходим бирдай риоя этишга мажбурдир.
Қолаверса, қарор билан ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти тўғрисидаги низом, ички ишлар органларида кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг “Йўл харитаси” ҳам тасдиқланди.
Мазкур низом билан ички ишлар органларида хизматга биринчи марта қабул қилинган ходимларга нисбатан тайинланадиган дастлабки синов муддати бир йил этиб белгиланди.
Ҳудудий ички ишлар органлари эҳтиёжини инобатга олиб, Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари битирувчилари учун Ички ишлар вазирлиги Академиясида бакалавриатнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ва “Тезкор-қидирув фаолияти” таълим йўналишларига, тўлов-контракт асосида ўқитишни назарда тутган ҳолда,
200 нафаргача қўшимча ҳар йиллик қабул квотаси киритиладиган бўлди.
Шу билан бирга, Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), шунингдек, фан доктори ёхуд фан доктори (DSc) илмий даражаларига, профессор ёки доцент илмий унвонларига эга бўлган кафедра бошлиқларини меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра, олий таълим муассасаси кафедра бошлиғи (мудири)га тенглаштириш, жорий йил
1 сентябрдан бошлаб ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича узлуксиз ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш орқали уларнинг соҳада самарали хизмат олиб боришдаги шахсий масъулияти ошириш, бунда, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган дастур асосида ходимларни ҳар уч йилда бир марта ўқитиб, махсус синовдан ўтказиш ҳамда синовларни муваффақиятли топширган ходимларга келгусида ушбу соҳада хизмат қилиш ҳуқуқини таъминлайдиган сертификат бериш билан боғлиқ ислоҳотлар соҳа салоҳиятини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.
Шунингдек, ички ишлар органларида хизматга қабул қилиш бўйича номзодларни танлашнинг адолатли, холис ва шаффоф тизимини яратиб, ўрнатилган тартибларни тубдан соддалаштириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амага ошириш ҳам қарор билан белгилаб қўйилди.
Бу эса соҳада истиқболли ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришнинг янги тизимини жорий этиш, уларнинг фаолиятини тизимли мониторинг қилиш ва доимий равишда ўқитиб бориш механизмларини сифат жиҳатидан янгича кўринишда йўлга қўйиш имконини беради.
Эътиборлиси, қарор билан барча даражадаги ҳудудий, соҳавий ва тармоқ ички ишлар органлари бошлиқлари ўз бўйсунувидаги шахсий таркиб билан Кодекс талабларини бажаришга қаратилган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни амалга ошириш, шунингдек, ходимларнинг оилавий-маиший муаммоларини доимий  ўрганиш ва ҳал этиш бўйича самарали чораларни кўришга шахсан жавобгар этиб белгиланди.
Бугун мазкур муҳим қарор соҳа ходимлари томонидан чуқур ўқиб, ўрганилмоқда, унинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида жойларда ўқув машғулотлари, турли маънавий-маърифий тадбирлар, семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.
Бир сўз билан айтганда, қарор соҳадаги ислоҳотларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга, ички ишлар органларини халқчил ҳамда профессионал тузилмага айлантиришда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилади.
Шуҳрат Алиев,
Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи, полковник
Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент

Шерзод Камалов 27.01.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ташаббусли бюджет – шармандали бюджетга айланмоқдами?
Бухоро
А.Дониш МФЙ раиси фаолиятидан норози бўлиб қолдирилган мурожаат юзасидан муносабат
Бухоро
Янги Ўзбекистон – ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари
Бухоро
Вилоят прокурори Ромитан туманидаги чигит экиш жараёни билан танишди
Бухоро Жамият

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ташаббусли бюджет – шармандали бюджетга айланмоқдами?

29.03.2023 99
Бухоро

А.Дониш МФЙ раиси фаолиятидан норози бўлиб қолдирилган мурожаат юзасидан муносабат

29.03.2023 130
Бухоро

Янги Ўзбекистон – ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари

29.03.2023 40
БухороЖамият

Вилоят прокурори Ромитан туманидаги чигит экиш жараёни билан танишди

28.03.2023 41

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?