Ҳурматли истеъмолчилар!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармонига кўра, «Ўзтрансгаз» АЖдан «Hududgazta’minot» АЖга табиий газ учун тўловлар тизимини топшириш-қабул қилиш ишлари бўлиб ўтмоқда. Шу сабабли, истеъмолчилар томонидан онлайн тўловларни амалга оширишда узилишлар кузатилмоқда.
Айни вақтда Жамият томонидан юзага келган ноқулайликларни бартараф этиш учун тезкор чоралар кўрилиб, тўлов компаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда. Жумладан, 2020 йил 8 июлдан бошлаб, «Paynet» тўлов тизими орқали тўловлар амалга оширилиши мумкин бўлади. Қолган тўлов тизимлари орқали тўловларни амалга оширишни йўлга қўйиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Маълумотлар қўшимча тақдим этилади.
Ўз навбатида «Hududgazta’minot» АЖ тўловлар билан боғлиқ узилишлар сабабли, етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.
«Hududgazta’minot» АЖ матбуот хизмати