Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Грин-карта анкетасини мустақил ва тўғри тўлдириш бўйича йўриқнома
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > Грин-карта анкетасини мустақил ва тўғри тўлдириш бўйича йўриқнома
Жамият

Грин-карта анкетасини мустақил ва тўғри тўлдириш бўйича йўриқнома

05.10.2022 2.3k
5 Дақиқада ўқилади
Улашинг

АҚШга кўчиб кетиш имконини берувчи DV-2024 лотереяси учун аризалар қабули бошланди.

Contents
Аризаларни топшириш муддатиАризани тўлдиришФотосуратга талабларАризани юбориш

Аризаларни топшириш муддати

Ушбу дастурда қатнашмоқчи бўлганлар ўз аризаларини  2022 йил 9 ноябргача юборишлари мумкин. Аризаларни топшириш учун рўйхатга олишнинг охирги ҳафтасигача кутмаслик тавсия этилади, чунки катта юклама сабабли дастур сайти секин ишлаши мумкин.

Аризаларни фақат онлайн тарзда топшириш мумкин. Қоғозда юборилган, тўлиқ тўлдирилмаган ёки белгиланган муддатдан кейин юкланган аризалар қабул қилинмайди.

Ҳар бир киши бир мавсумда фақатгина бир маротаба ариза топшириши мумкин. Бир маротабадан кўп ариза топширганлар дастурдан четлатилади. Дастурда қатнашиш учун аризани тўлдириш бепул.

Аризани тўлдириш

Green Card дастурида иштирок этиш учун аризани АҚШ Давлат департаментининг расмий сайти орқали тўлдириш мумкин: dvprogram.state.gov.

Дастур сайтининг асосий саҳифасида «Begin Entry» устига босиб, ариза тўлдириш саҳифасига ўтилади.

Кейинги саҳифада экранда авторизация учун махсус код тақдим этилади ва уни хатоликларсиз киритиш керак бўлади.

Шундан сўнг, ариза тўлдириш учун асосий саҳифага ўтилади.

Биринчи бўлимда ариза тўлдирувчининг шахсий маълумотлари: исми, фамилияси, жинси, туғилган вақти, жойи ва мамлакати киритилади.

Муҳим: Ўзбекистон фуқаролари ариза тўлдиришнинг «Middle Name» сатрларини бўш қолдиришлари ва «No Middle Name» тугмасини босишлари керак бўлади. Ўзбекистон фуқаролик паспортида кўрсатилган «Отасининг исми» маълумотлари «Middle Name»га кирмайди.

Шунингдек, виза дастурида қатнашиш учун қайси мамлакатдан ариза топширилаётганини ҳам кўрсатиш керак бўлади. Кўп ҳолатларда туғилиш мамлакати билан ариза топшириш мамлакати бир хил бўлади.

Ўзбекистонда туғилганлар туғилган мамлакат бўйича топшираётганларини танлаш учун «Yes» (ҳа)ни танлашлари керак. Бошқа мамлакатда туғилган, лекин Ўзбекистондан ариза бераётганлар «No» (йўқ)ни танлаб, мамлакатлар орасида Ўзбекистонни танлашлари лозим.

Навбатдаги бўлимда хорижга чиқиш паспорти маълумотларини киритиш керак бўлади: исм, фамилия, паспорт серияси ва рақами, амал қилиш муддати ва қайси мамлакат томонидан берилганлиги.

Ушбу бўлимда паспорт маълумотларини фақатгина қуйидаги шахслар тақдим этолмаслиги мумкин: фуқаролиги бўлмаган шахслар, паспорт ололмайдиган коммунистик давлат фуқаролари ва паспорт ололмайдиган фуқаролар. Агарда, ушбу бандлардан бири нотўғри белгиланган бўлса, ариза топширувчи дастурдан четлатилади. Хорижга чиқиш паспорти маълумотларини киритадиганлар «B» бандини бўш қолдиришлари керак.

Кейинги бўлимда ариза топширувчининг сурати юкланади. Бунда «Choose New Photo» тугмасини босиб, олдиндан тайёрланган ва компьютерга юкланган суратни танлаш керак бўлади.

Ушбу дастур учун юкланадиган сурат сўнгги 6 ой ичида олинган бўлиши керак. Ариза топширувчи суратга тушиб, унинг рақамли нусхасини олиши ёки яқинда тушган суратининг сканерини ҳам юклаши мумкин.

Фотосуратга қатъий талаблар қўйилган ва ушбу талабларга жавоб бермайдиган аризалар дастурдан четлатилади.

Муҳим: эски суратини, олдинги аризада юклаган суратини ва ишлов берилган суратларни юклаган шахсларнинг аризаси танлов шартларига жавоб бермайди.

Фотосуратга талаблар

Фотосурат ҳажми 245 кб дан юқори бўлмаслиги ва JPEG форматда бўлиши лозим.

Сурат тиниқ ва ранглари табиий, суратдаги шахснинг тери ранглари ҳақиқийлигича кўринган ва сояларсиз бўлиши лозим.

Ундан кейин ҳозирда яшаётган мамлакатингиз ва телефон рақамингизни кўрсатиш керак бўлади.

Кейин доимий ишлатадиган электрон почта манзилингизни ва таълим даражингизни кўрсатинг.

Шундан сўнг оилавий аҳволингиз ҳақидаги маълумотларни кўрсатишингиз керак бўлади. Агарда сиз турмуш қурмаган бўлсангиз ва фарзандларингиз бўлмаса, буни кўрсатиб, кейинги саҳифага ўтишингиз мумкин.

Оила аъзоларингизнинг суратларини жойлаштирганда ҳам юқорида фотосуратлар бўйича келтирилган талабларга риоя қилинг.

Виза дастурининг натижалари эълон қилинган пайтда фарзандингиз 21 ёшга тўлиб қолса ҳам, у виза учун ариза топшириши мумкин бўлади. Фақатгина Грин Кард дастурига ариза топширган вақтда у 21 ёшдан кичик бўлиши лозим.

Агар барча амалдаги оила аъзоларингиз ҳақидаги маълумотларни кўрсатмасангиз, унда виза дастуридан четлатиласиз.

Барча маълумотларни тўлдириб, кейинги саҳифага ўтиш учун саҳифа пастидаги «Continue» тугмасини босинг.

Аризани юбориш

Кейинги саҳифада сиз аризада киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб чиқишингиз керак.

Агарда аризани юборишдан олдин қайсидир саҳифадаги маълумотни ўзгартирмоқчи бўлсангиз, унда ортга ўтиб, маълумотларни таҳрирлашингиз мумкин.

Барча маълумотлар тўғрилигига ишонч ҳосил қилгач, саҳифанинг охирида «Submit» тугмасини босинг ва аризани юборинг.

Шундан сўнг, кейинги саҳифада сизнинг аризангиз қабул қилинганлиги тўғрисида маълумот чиқади. Ушбу маълумотларни қоғозда чиқариш ёки рақамли нусхасини олиш орқали сақлаб олинг ва ушбу маълумотларни йўқотмасликка ҳаракат қилинг.

Муҳим: Аризангиз қабул қилинганлигини тасдиқловчи саҳифада «Confirmation Number» (тасдиқлаш рақами — таҳр.) тўғрисида кўрсатилган маълумот жуда муҳим ҳисобланади. У орқали сиз виза дастури натижалари чиққач аризангиз бўйича жавобни текширишингиз мумкин.

ХЕШТЕГ: #green card, #анкета, #Ариза, #Грин-карта, #тўлдириш
Шерзод Камалов 05.10.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

Ромитанда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

11.01.2024 212
БухороЖамият

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи рўйхатига киритиш учун хатлов жараёнлари бошланди

08.01.2024 620
Жамият

Buxgalteriya xizmatlarini autsorsing qilishning afzalliklari nimada?

08.08.2023 2.9k
БухороЖамият

Ромитан тумани ҳокими 1-сектор ҳудудидан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди

03.05.2023 309

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?