Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Фуқаролик ишларининг судга тааллуқлилик ва судловга тегишлиликнинг аҳамияти
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Фуқаролик ишларининг судга тааллуқлилик ва судловга тегишлиликнинг аҳамияти
Бухоро

Фуқаролик ишларининг судга тааллуқлилик ва судловга тегишлиликнинг аҳамияти

15.11.2022 102
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, фуқаролик ишларининг судловга тегишлиликнинг аҳамияти мамлакатда аҳолининг суд органларига бўлган ишончини оширишни таъминлаш, судни чинакам маънода адолат қўрғонига айлантиришда муҳим омил ҳисобланади.

Жисмоний ва юридик шахлар ўзларининг бузилган ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш бутун дунё мамлакатларида алоҳида ва ўзига ҳос ўрин тутади. Бу борада юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жисмоний ва юридик шахслар ўзларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимояланишда судга тааллуқлилик ва судловга тегишлиликни фарқли жихатларини аниқлаш лозим ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал кодекснинг 5-боби  “Судга тааллуқлилик ва судловга тегишлилик” деб номланади. Шбу кодекснинг 26-моддасига кўра, фуқаролик ишлари бўйича судга қуйидаги ишлар тааллуқлидир: 1) фуқаролик, оила, меҳнат, уй-жой, ер тўғрисидаги ва бошқа муносабатлардан юзага келадиган низолар бўйича ишлар, агар тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлса, бундан қонунда шундай низоларни ҳал қилиш бошқа судларга ёки бошқа органларга топшириладиган ҳоллар мустасно; 2) ушбу Кодекснинг 293-моддасида санаб ўтилган алоҳида тартибда юритиладиган ишлар; 3) ушбу Кодекснинг 18-бобида кўрсатилган ва буйруқ тартибида ҳал этиладиган ишлар; 4) ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги ва ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги ишлар; 5) чет давлат судларининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судларининг (арбитражларининг) ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар; 6) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келмайдиган қарорлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг шундай ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар. Судларга қонун билан уларнинг ваколатига киритилган бошқа ишлар ҳам тааллуқлидир.

Даставвал Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал кодексининг 5-бобида дастлаб тааллуқлилик масаласига аниқлик киритади. Бу ҳолат низони қайси суд томонидан кўриб чиқиш ваколатини белгилайди. Тааллуқлилик масаласи ҳал қилинганидан сўнг судловга тегишлиликка доир нормалар белгиланади. Шу боисдан тааллуқлилик масаласи ҳал бўлгандан сўнг фуқаролик ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган деб ҳисобланган холларда қайси судга мурожжат қилиш масаласи ҳал қилиниши зарурати вужудга келади. Бу ҳолатда судга тегишлилик масаласини ҳам тўғри ҳал қилиниши керак.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал кодексининг                  33-моддаси “Судловга тегишлиликнинг умумий қоидалари” деб номланади. Ушбу моддада, аризалар жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилади. Ташкилотларга нисбатан аризалар улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга берилади.

Хулоса қилиб айтганда, судга тааллуқлилик ва судловга тегишлиликнинг аҳамияти, фуқаролик ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган деб ҳисобланган холларда қайси судга мурожжат қилиш масаласини ҳал қилинишига, суднинг ваколатларини чегарасини белгилашга, судларда иш хажми нисбатини тўғри тақсимланишига, ишларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва ҳал қилишга доир вазифаларни амалга оширишга ёрдам беради ўз навбатида айнан шу ишни бошқа судларда ҳам кўришни истисно этишга имкон беради.

Илхом Джураев,

Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг раиси

Шерзод Камалов 15.11.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 34
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 73

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?