Мамлакатимизда кекса авлод вакилларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Катта ҳаётий тажрибага эга отахон ва онахонларимиз «Бир нуроний – ўн нафар ёшга масъул» тамойили асосида ўзлари истиқомат қилаётган маҳаллада иш юритиб, тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшларга бириктирилиб, уларнинг муаммоларини бевосита ҳал этишга ёрдам бериб келмоқда.
Жумладан бугун, 15 июль куни Бухоро тумани «Работак» маҳалласи биносида мазкур кўрик-танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди.
Бухоро тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда туман Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган танловда ҳар бир маҳалладан фаол нуронийлар 3 та таништирув, «Ёшлар – бизнинг келажагимиз» ҳамда «Нуронийлар беллашуви» шартлари асосида беллашдилар.