Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Фарзандлари ризқини ўйламаган отага ҳукм ўқилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Фарзандлари ризқини ўйламаган отага ҳукм ўқилди
Бухоро

Фарзандлари ризқини ўйламаган отага ҳукм ўқилди

21.12.2024 49
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Сулаймон Жўраев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) уч фарзанднинг отаси. Аммо, у Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 2020 йил 9 июндаги суд буйруғини назар-писанд қилмади. Фарзандлари моддий таъминотига эътибор қаратмади. Алимент маблағларини икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаганлиги сабабли қарздор жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг 2023 йил 19 декабрдаги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилганидан кейин ҳам ўзига тегишли хулоса чиқармади.
С. Жўраев 24.435.473 сўм алимент қарзини тўламасдан, вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаб келган.
Суднинг қора курсисига ўтирган судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлди. Пушаймонлигини билдириб, ҳеч қаерда ишламаслиги сабабли алимент тўловларини ўз вақтида тўлай олмаганлиги, бунинг учун маъмурий жавобгарликка ҳам тортилганлиги, алимент қарзини кам-кам тўлаб беришини айтиб, унга қонуний енгиллик беришни сўради.
Томонларнинг мазкур муаммога оид фикрлари ва ҳолатнинг ўзи жиддий ўрганилгач, суд ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан фарзандлари ризқини ўйламаган отага бир йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Бу эса фарзандни дунёга келтириб қўйиб, унинг таъминотини ўйламаган баъзи “ота”ларга ибрат бўлса, ажаб эмас.

Я. НИЁЗОВ,
Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг раиси

Шерзод Камалов 21.12.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Интернетдан қурол сифатида фойдаланиб, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишни осон пул топиш манбаига айлантирган “Taftish uz” жамоаси ҳақида
Бухоро
Nestle болалар озуқаси таркибида заҳарли модда борлиги аниқланди. Компания маҳсулотларини қайтариб олишни бошлади
Бухоро
Янги йил муносабати билан байрам мукофотини бериш мажбурийми?
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида кардиожаррохлик соҳаси янги босқичда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Интернетдан қурол сифатида фойдаланиб, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишни осон пул топиш манбаига айлантирган “Taftish uz” жамоаси ҳақида

17.01.2026 38
Бухоро

Nestle болалар озуқаси таркибида заҳарли модда борлиги аниқланди. Компания маҳсулотларини қайтариб олишни бошлади

07.01.2026 81
Бухоро

Янги йил муносабати билан байрам мукофотини бериш мажбурийми?

25.12.2025 240
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида кардиожаррохлик соҳаси янги босқичда

08.12.2025 33

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?