Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ер ва мулкий муносабатларда шаффофлик таъминланмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ер ва мулкий муносабатларда шаффофлик таъминланмоқда
Бухоро

Ер ва мулкий муносабатларда шаффофлик таъминланмоқда

23.02.2024 422
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Сўнги йилларда  ер ва мулк муносабатларини тартибга солишнинг янги механизми яратилгани одамларни қийнаб келаётган кўпгина муаммоларга ечим бўляпти. Эндиликда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестри, ер, бинолар ва иншоотлар, ҳудудлар давлат кадастри ягона тизимини юритиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Албатта, бу каби вазифалар ижросини таъминлаш Давлат кадастрлари палатасига юклатилган. Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтган 2023 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 46 мингдан ортиқ давлат рўйхатидан ўтказиш учун аризалар келиб тушган. Уларнинг 37 минг 424 таси ижобий якунланиб, давлат рўйхатидан ўтказилган. Шундан 5077 та нотурар кўчмас мулк объектлари, 14510 та турар-жой, 12 327 та кўп қаватли уйлардаги хонадонлар, 5510 та ер участкаладир. Шу каби юқорида кўрсатиб ўтилган ишларнинг давоми сифатида бугунги кунда ички йўллар ҳам давлат рўйхатидан ўтказиб, кадастр паспортларини шакллантириш режа қилиниб, бу борада тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлар тизимли ташкил этилмоқда.
Шунингдек, 2023 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан кадастр паспортини шакллантириш учун Давлат хизматлари марказлари ҳамда my.gov.uz – ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 35 минг 992 та ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг 22 минг 553 таси ижобий ҳал этилган. Айрим аризалар камчилиги бўлганлиги учун рад этилган бўлса, Давлат хизматлари томонидан бекор қилинган, шунингдек, кадастр паспортини шакллантириш учун тўлови кутилаётган аризалар ҳам мавжуд. Бундан ташқари, бошқарма томонидан ҳозирга қадар 10505 та 1229,3 гектар ер участкалари аукцион савдоларига чиқариш мақсадида келиши учун “Yerelektron” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган. Ўтган давр мобайнида 3617 та 499,2 гектар ер участкалари комиссия томонидан рад этилган бўлса, 2394 та 183,9 гектар ер майдонлари келишиш жараёнида (муҳокамада). 4494 та 546,1 гектар ер майдони е-auksion.uz  онлайн савдо платформаси орқали аукцион савдоларига чиқарилган. 
Тизимда амалга оширилаётган ишларнинг провардида кадастр соҳасида фуқароларнинг ишончини оқлаш, аҳолига аниқ ва сифатли хизмат кўрсатиш, шунингдек, ернинг ҳар бир қаричи халқимизга манфаат келитиришга қаратилаган ҳаракатлар ётибди.
 
Ҳамид Бақоев,
Давлат кадастрлари палатаси
Бухоро вилоят бошқармаси бошлиғи.

Шерзод Камалов 23.02.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 233
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 192

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?