Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ер участкалари лойиҳалар мастер-режаларига мувофиқ реализация қилинади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ер участкалари лойиҳалар мастер-режаларига мувофиқ реализация қилинади
Бухоро

Ер участкалари лойиҳалар мастер-режаларига мувофиқ реализация қилинади

15.07.2024 186
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

2024 йил 1 августдан жорий йил якунига қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Кадастр агентлиги билан биргаликда ҳудудлардаги ер участкаларини мастер-режаларга мувофиқ аукцион савдоларига қўяди.
Фото: Kun.uz
Президентнинг “Ҳудудлар иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва  бўш ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил 1 августдан жорий йил якунига қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Кадастр агентлиги билан биргаликда ҳудудлардаги ер участкаларини мастер-режаларга мувофиқ аукцион савдоларига қўяди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 68 та туман ва шаҳарларда халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўллари бўйлаб замонавий инфратузилмани яратиш, савдо ва сервис объектларини жойлаштириш учун мастер-режалар асосида ер участкаларини аукцион савдоларига қўйиш режаси тасдиқланди.
Давлат активларини бошқариш агентлигига жорий йил якунига қадар халқаро аҳамиятдаги автомобил йўллари бўйлаб замонавий инфратузилмани барпо этиш, савдо ва сервис объектларини жойлаштириш бўйича мастер-режалар ишлаб чиқиш, шунингдек ер участкаларини аукцион савдоларига чиқариш вазифаси топширилди.
Туман ва шаҳарлар бўйича ишлаб чиқиладиган мастер-режаларнинг асосий йўналишлари:
● шаҳар ва туман марказларида урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, жумладан аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кўп қаватли  ва якка тартибдаги уй-жойлар мажмуаларини ташкил этиш;
● аҳоли гавжум бўлган  шаҳар ҳудудларидан оқиб ўтувчи сув бўйларини  ободонлаштириш, пиёдалар ва велосипед йўлакларини қуриш, уларнинг атрофида енгил конструкцияли кўчма савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини яратиш;
● ҳудудларда аҳоли, сайёҳлар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароитлар яратиш, шу жумладан “яшил” ҳудудларни кўпайтириш, замонавий хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини қуриш;
● бўш турган ер участкаларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан иқтисодий самараси юқори фаолият турларини ривожлантириш, шунингдек бўш турган ер участкаларини тайёр лотларга ажратган ҳолда электрон онлайн-аукционларда реализация қилиш;
● ҳудудларнинг инфратузилмага бўлган эҳтиёжини баҳолаш, шу жумладан зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари параметрларини аниқлаш.
Шунингдек, мастер-режаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширишни ташкил этиш ва мувофиқлаштиришнинг вертикал тизимини яратиш кўзда тутилмоқда, унга мувофиқ жавобгарлик ва вазифалар республика, минтақавий, шунингдек туман (шаҳар) даражаларида тақсимланади.

Шерзод Камалов 15.07.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда ҳокимларни сайлаш тизими жорий этилиши мумкин
Бухоро
Ер остида нима бор деб ўйлайсиз? – Ер юзидаги энг чуқур ва ваҳимали сунъий тешик
Бухоро
Бугундан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари кучга киради
Бухоро
Маҳаллада тадбиркорлик: Давлатдан кимларга ва қанча субсидия берилади?
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ўзбекистонда ҳокимларни сайлаш тизими жорий этилиши мумкин

16.06.2026 104

Ер остида нима бор деб ўйлайсиз? – Ер юзидаги энг чуқур ва ваҳимали сунъий тешик

15.06.2026 80

Бугундан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари кучга киради

01.06.2026 88
Бухоро

Маҳаллада тадбиркорлик: Давлатдан кимларга ва қанча субсидия берилади?

30.05.2026 131

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?