Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Электромобиллар ва гибрид автомобиллари божхона божидан озод этилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > Электромобиллар ва гибрид автомобиллари божхона божидан озод этилди
Жамият

Электромобиллар ва гибрид автомобиллари божхона божидан озод этилди

19.12.2022 320
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

➖2030 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилган электромобиллар УТИЛИЗАЦИЯ ЙИҒИМИДАН, шунингдек, уларнинг бутловчи қисмлари, жиҳозлар, хомашё материаллари ва сервис хизмат кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлари БОЖХОНА БОЖИДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ;

➖инвесторларга ишлаб чиқариш жараёни ўзлаштирилгунга қадар (24 ойдан ошмаган) йилига 10 минг донадан (ишлаб чиқариш қувватларининг 50 фоизидан) кўп бўлмаган электромобилларни машинокомплект (SKD) ёки тайёр автомобиль (CBU) ҳолатида БОЖХОНА БОЖИ ва УТИЛИЗАЦИЯ ЙИҒИМИ ТЎЛАМАСДАН ОЛИБ КИРИШГА РУХСАТ БЕРИЛАДИ.

➖2024 йил 1 январдан бошлаб янги қуриладиган савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги инфратузилма объектларида мажбурий тартибда қувватлантириш станциялари жойлаштирилади;

➖Қувватлантириш станцияларининг сонини
2024 йил якунига қадар 2 500 тага етказиш бўйича хукумат дастури тасдиқланади. Бунда:

а) 2023 йилда электр тармоқлари, трансформатор ва нимстанцияларга туташ ҳудудлардан 1 400 та қувватлантириш станцияларини ўрнатиш учун ерлар аукционга чиқарилиши;

б) “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига туташ ҳудудларда камида 500 та қувватлантириш станциялари барпо этилиши;

в) 2023-2024 йилларда камида 500 та қувватлантириш станцияларини жойлаштириш учун давлат органлари ва ташкилотларнинг бўш ҳудудлари “K-savdo” аат орқали аукционга чиқарилиши назарда тутилади;

➖2023 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорларга қувватлантириш станциялари орқали электр энергиясини сотиш ҳуқуқи берилади. Бунда, хизмат тарифи (нархи) электр энергиясининг тасдиқланган тарифидан қатъи назар тадбиркорлар томонидан мустақил белгиланади;

➖2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар:

а) қувватлантириш станциялари ва улар ўрнатилган автомобиль тўхташ жойлари жойлашган ер участкалари ЕР СОЛИҒИДАН, шунингдек, қувватлантириш станциялари МОЛ-МУЛК СОЛИҒИДАН;

б) асосий фаолият тури транспорт воситаларини қувватлантириш хизматини кўрсатиш бўлган тадбиркорлар ФОЙДА СОЛИҒИДАН ҳамда транспорт воситаларини қувватлантириш хизматини кўрсатишдан олинган даромад АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚДАН;

в) импорт қилинадиган қувватлантириш станциялари, уларнинг компонентлари ва сервис инфратузилмаси учун технологик асбоб-ускуналар БОЖХОНА БОЖИДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ.

ХЕШТЕГ: #бож, #Электромобил
Шерзод Камалов 19.12.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:
Бухоро
Бухоро вилоятидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади
Бухоро
Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

Ромитанда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

11.01.2024 214
БухороЖамият

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи рўйхатига киритиш учун хатлов жараёнлари бошланди

08.01.2024 626
Жамият

Buxgalteriya xizmatlarini autsorsing qilishning afzalliklari nimada?

08.08.2023 2.9k
БухороЖамият

Ромитан тумани ҳокими 1-сектор ҳудудидан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди

03.05.2023 310

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?