Бухоро шаҳар 8-Намозгоҳ сайлов округи шаҳар Кенгаши депутати сайланган ўз сайлов округидаги фуқароларни нафақат ижтимоий иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларни ҳимоя қилиш, балким уларнинг кўнгилли дам олишларини ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қатариб келмоқда. Ана шундай депутатлик ташабусларнинг бири шаҳардаги Б.Нақшбанд, М.Таробий, А.Сифатмуний маҳалла фуқаролар йиғинлари ўрамидаги хонадонларда истиқомат қилувчи аҳоли вакилларидан 50 нафари иштирокида юртимиздаги қадимий шаҳарлардан бири-Самарқандга ташкил этилган 1 кунлик саёҳатдир.

Турли ёшдаги кишиларнинг ушбу шаҳардаги тарихий ва маданий ёдгорликлар диққатга сазовор жойлар билан танишганликлари уларда катта таасурот қолдирди. Айниқса Биринчи Президентимиз И. Каримов мангу топган мажмуада бўлиб қуръон тиловатида қатнашганликлари сайёҳатчилар учун эсда қоларли бўлди. Депутат Нодир Хамдамов саьй ҳаракати билан бундай ибратли тадбирларни шундан кейин ҳам режалаштириш ва амалга ошириш депутатлик ваколатига кирувчи муҳим ишларни бўлиб ҳисобланади.
