Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Давлатимиз раҳбари кўтарилган муаммоларнинг ечимлари ва янги ташаббусларни баён қилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Давлатимиз раҳбари кўтарилган муаммоларнинг ечимлари ва янги ташаббусларни баён қилди
Бухоро

Давлатимиз раҳбари кўтарилган муаммоларнинг ечимлари ва янги ташаббусларни баён қилди

28.08.2023 111
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Таълим сифатини ошириш мақсадида республика бўйича 500 та мактабда Президент ва ихтисослашган мактаблар ўқув дастури, баҳолаш тизими жорий этилади. Бунда Президент ва ихтисослашган мактаблар уларга “таянч мактаб” бўлади.

Бир йилда уларнинг иши баҳоланиб, янги тизимни самарали қўллаган ўқитувчиларга 40 фоизгача устама берилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига вилоят ҳокимлари билан бирга келаси йилдан ушбу 500 та мактабнинг ҳар бирига 3 тадан мактабни бириктириб, янги тизимни йўлга қўйиш топширилди. Бу ишлар орқали яна 1,5 мингта мактабга Президент ва ихтисослашган мактаблар методикаси, муҳити кириб боради.

Умуман, келгуси беш йилда ушбу тизим барча мактабларда жорий қилиниши белгиланди.

Бу йилда мактабларда дарс бериш учун хориждан 500 нафар “тил эгалари” олиб келинди. Янги тизим жорий қилинадиган мактаблар кўпайишини ҳисобга олиб, келгуси йилда яна 1,5 минг мутахассис олиб келинади.

Мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга республика бюджетидан 320 миллиард сўм ажратилиб, мактабларга 40 мингга яқин компьютерлар олиб берилди.

Янги ўқув йилида ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан яна 200 миллиард сўм ажратилади.

Шерзод Камалов 28.08.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Қоракўлда собиқ МИБ давлат ижрочиси миллионлаб сўмни ўзлаштиргани учун қамалди
Бухоро
1 июлдан ўзбекистонда нималар ўзгаради?
Бухоро
БухДУда «Битирувчи–2026» тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди
Бухоро
Профилактика инспекторлари фаолиятида муҳим ўзгаришлар кутилаётгани маълум қилинди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Қоракўлда собиқ МИБ давлат ижрочиси миллионлаб сўмни ўзлаштиргани учун қамалди

06.07.2026 267
Бухоро

1 июлдан ўзбекистонда нималар ўзгаради?

01.07.2026 62
Бухоро

БухДУда «Битирувчи–2026» тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди

30.06.2026 24
Бухоро

Профилактика инспекторлари фаолиятида муҳим ўзгаришлар кутилаётгани маълум қилинди

29.06.2026 194

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?