Ҳукумат қарори билан давлат фақат биргина ҳолатда — вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган шахс ўрнига алиментни тўлаб беради. Маблағни Алимент тўловлари жамғармаси ажратади. Кейинчалик МИБ қарздордан ушбу маблағни ундириб олади.
Ҳукуматнинг 3 августдаги қарори билан Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Президентнинг 7 мартдаги фармони билан ушбу мақсадлар учун жамғармага 50 млрд сўм ажратилиши белгиланганди.
Алимент тўловлари қарор олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади.
Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақда март бошида ўтказилган йиғилишда маълум қилганди. Ўшанда 172 минг нафар ота ўз фарзанди учун алимент тўламагани, бугунги кунда жами 115 млрд сўм қарздорлик мавжудлигини танқид қилди.