°
___
______
  • Low Temp. ___°
  • High Temp. ___°
___
______
Avgust 3rd 2020, Dushanba
°
   ___
  • TEMPERATURE
    ° | °
  • HUMIDITY
    %
  • WIND
    m/s
  • CLOUDINESS
    %
  • SUNRISE
  • SUNSET
  • SESH 4
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
  • CHOR 5
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
  • PAY 6
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
  • JUM 7
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
  • SHAN 8
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
  • YAK 9
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
USD10 207.700.00%
RUB139.02–0.09%

COVID 19 га чалинганлар учун керакли тавсиялар

 COVID 19 га чалинганлар учун керакли тавсиялар

COVID 19 касаллигини шартли таснифи:

  1. Симптомсиз кечиш(ковид мусбат лекин хали клиник белгилар йўк ёки контактли ҳолатларда)
  2. Кам симптомли кечиши (уйда даволанадиган).
  3. Пневмония ва нафас етишмовчилик аломати билан кечадиган ўпка фазаси.

I босқичда (сиптомсиз кечишда) профилактик даво чоралари:

1 . Лимонинг 3-4 булагини   литрлик банкага солиб устидан қайнок сув солиб яхши аралаштрилади. Тингандан сўнг эса 2 ошхона қошиғида табиий асал солиб обдон аралаштирилади. 1 стакандан(200-250 мл)  эрталаб, пешинда ва кечқурун ичиш тавсия этилади.

2.  1 стакан (200-250 мл)  тоза совуқ сув +1 чой қошиқ 6% ли олмали ошхона уксуси+1 чой қошиқ табиий асал- ҳаммаси аралаштирилиб эрталаб наҳорда ва кечқурун уйқудан олдин ичиш. Кўп суюқлик ичиш 4-5 литр

3. Тўла рационли овқатланиш(3500 ккал ва ундан юқори).

4. Томоқни обработкаси (тузли+йодли ёки хлоргексидинли)

5. Рух препаратлари 75-100 мг / сут

6. Азитромицин 500 мг  1 таб х 1 маҳал овкатдан 1 соат олдин ичишга.

7. Аскорбин кислотаси 2 дражедан х 3 маҳал.

8. Витамин Д– 6-10 томчи(3000-5000 МЕ витамина D3) бир кунда

Симптомлар пайдо бўла бошлагач ҳар бир даво асосли бўлиши учун қуйидаги текширувларни қилиш керак:

  • Антибиотикотерарияни бошлаш ёки борини кучайтириш учун албатта қондаги прокальцитонинни-кўриш керак.
  • СРБ-ва Ферритин – иккаласини жавобидан ошган ёки тушганлигига қараб дексаметазонни бошлаш керакми йўкми билиб оламиз
  • Д-димер –  қон қуюқлашдими киндикка укол керакми йўқми  айтадиган анализ шу анализларни. Асоссиз кучли антибиотикотерапия иммун тизимни ўтирғизиб қўйяпти чунки кўп холларда пневмония вирусли бўлади. Агар прокалцитонин қонда ошса бу бактериал фондан далолат беради бу эса антибиотикни бошлаш ёки бошланган бўлса янада кучайтириш керак деган хулоса беради.
  • II боскичда (кам сиптомли кечишда) даво чоралари

1 . Лимонинг 3-4 булагини   + табиий асалли ичимлик. 1 стакандан(200-250 мл)  эрталаб, пешинда ва кечкурун ичиш тавсия этилади.

2.  1 стакан(200-250 мл)  тоза совук сув +1 чой кошик 6% ли олмали ошхона уксуси+1 чой кошик табиий асал- хаммаси аралаштирилиб эрталаб нахорда ва кечкурун уйкудан олдин ичиш. Куп суюклик ичиш 4-5 литр.

3. Тула рационли овкатланиш(3500 ккал ва ундан юкори).

4. Томокни обработкаси (тузли+йодли еки хлоргексидинли)+декасан билан ингалация.

5. Азитромицин 500 мг  1 таб х 2 махал овкатдан 1 соат олдин ичишга 5 кун.

6. Рибаверин 2 капсуладан хар 12 соатда ?!.

7. Ксарелто 10 мг бир суткада(Тромбоасс,  Кардиомагнил, Тромбопол )- антикоагулянт даво учун 1 таблеткадан дан кечкурун овкатдан сунг 1 махал.

8. Ибупрофен (ностероид яллигланишга карши даво учун) 1 таблеткадан  2-3 махал овкатдан сунг .

9. Аскорбин кислотаси 2 дражедан х 3 махал.

10. Витамин Д– 6-10 томчи(3000-5000 МЕ витамина D3) бир кунда

11. Рух препаратлари 75-100 мг / сут

12. Антибиотикотерапия ?! (повышение прокальцитонина более 0,5 нг/мл, лейкоцитоз > 10×109/л, появление гнойной мокроты).-аник курсатма асосида-кушимча касалликлари булганларга, балгам сезувчанлигини экмадааниклагандан сунг- кенг спектрли.

13. Сиптоматик даво (хар бир беморда мавжуд булган идвидуал аломатларга караб- иситма туширувчи, мукоактив, бронхолитик ва х.к.)

                   III боскичда (пневмония еки нафас етишмовчилик аломати билан кечадиган упка фазаси) даво чоралари(стационарда!!!)

1 . Тула рационли овкатланиш(3500 ккал ва ундан юкори).

2. Томокни обработкаси (тузли+йодли)+декасан билан ингалация

3.  Азитромицин 500 мг  1 таб х 2 махал овкатдан 1 соат олдин ичишга.

4. Клексан 0,5 мг(Фраксипарин, Энаксопарин)  1 кунда 2 махал – стационар антикоагулянт даво учун (Ддемар ва Коагулограмма назоратида).

56. Ибупрофен (ностероид яллигланишга карши даво учун) 1 таблеткадан  2-3 махал овкатдан сунг .

7. Бемор ахволи ёмонлашиб борса ( бир неча кун доимий юкори иситма, йўтал ) давога яллиғланишга қарши гармонал даво кўшишга эҳтиёж бўлиши мумкин (СРБ-ва Ферритин тахлилига асосан)

Дексаметазон –вена ичига  0,1 мг / 1 кг 2 махал (масалан 80 кг огирликка эга бемор 8 мг олиши керак) ( албатта шифокор назоратида).

8. Колхицин (подагра ва коллагеноз касалликларини даволашда ишлатилган препарат бу холда упка тукимасини чандикланиши(фиброзланишига еки коллагенланишига) йул куймай упка структурасини сакланишига ердам беради )– давонинг 1 –куни 1 таблеткадан 3 махал овкат вактида,  иккинчи кундан эса 1 таблеткадан 2 махал 5 кун. Кейин эса 1 таблеткадан 1 махал умумий ахвол яхшилангунича .

10. Антибиотикотерапия (повышение прокальцитонина более 0,5 нг/мл, лейкоцитоз > 10×109/л, появление гнойной мокроты).-аник курсатма асосида-кушимча касалликлари булганларга, балгам сезувчанлигини экмадааниклагандан сунг- кенг спектрли.

11. Инфузион терапия (гиповолемия, АКБ ностабил булганда)-кунлик диурез назорати билан килинади.

12. Кислородотерапия-сатурация 93% дан паст булса бу огохлик, 91% дан пасайиб кетганда кислород бериш шарт.

13. Сиптоматик даво (хар бир беморда мавжуд булган идвидуал аломатларга караб- иситма туширувчи, мукоактив, бронхолитик ва х.к.).

Касалхонага ётиб даволанишга кўрсатмалар:

  1. Юкори харорат мавжудлиги (иситма 3 кундан ортик 39 ва ундан юқори кўтарилиши, кайсики парацетамол еки ибупрофен кабул килганда хам тушмаса).
  2. Олиб борилаётган даво фонида ҳансираш (нафас етишмовчилиги)ни илк аломати сезилганда.
  3. Кондаги гемоглобина сатурацияси 91 % ва ундан пасайиб кетиши.
  4. Юкори иситма бўлган 65 ва ундан катта ёшли беморлар, қатор хамрох касалликлари бор беморлар(қандли диабет, сурункали юрак қон томир ва ўпка обструктив касалликлари борлар, семизлик).

    Фаррух Саидов шифокор

Мавзуга оид