«Конституцияга «Хотин-қизлар ва эркаклар қонун олдида тенг ҳуқуқлидирлар» деган норма киритилишини таклиф қиламан», дея таклиф билан чиқди сенатор Абира Ҳусайнова. Бунақа қоида Ўзбекистон Конституциясида 32 йилдан бери бор. Сенаторнинг ушбу таклифи “Миллий тикланиш” сиёсий партияси газетасининг 2022 йил 4 июндаги сонида чоп қилинган.
“…Шунинг учун Конституцияда “Хотин-қизлар ва эркаклар қонун олдида тенг ҳуқуқлидирлар”, деган норма киритилишини таклиф қиламан“, – дея ёзган сенатор бўлиш бирга, Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили ҳисобланувчи Абира Ҳусайнова.
У таклиф қилган норма Ўзбекистоннинг амалдаги Конституциясида бор. Бош қомуснинг 46-моддасида: “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар», деб ёзилган.