Айни кунларда АҚШнинг Нью Мексико штати Санта Фе шаҳрида бўлиб ўтаётган “International Folk Art Market” Халқаро халқ санъати ярмакасида Бухоро вилояти делегацияси қатнашмоқда.
Мазкур халқаро фестиваль доирасида, бухоролик машҳур ҳунарманд-миниатюрист Даврон Тошев, Вашингтоннинг машҳур коллекционер ва галереялар ташкилотчиси Эми Каслов билан ўз асарлари кўргазмасини Вашингтонда ўтказиш бўйича келишувга эришди ва бу бўйича шартнома имзоланди.
Шунингдек, шартнома орқали бухорлик уста-ҳунарманд эндиликда, миниатюра санъат асарларини онлайн тарзда АҚШнинг барча штатларида сотиш имкониятига эга бўлди.