“Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (482-сон, 12.08.2020 й.) қабул қилинди.
💰 Қарорга мувофиқ, Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) томонидан “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳаси учун 25 йил муддатга (5 йиллик имтиёзли давр билан) 385, 12 млн АҚШ доллари миқдорида қарз берилиши маъқулланган.
🔰 Лойиҳанинг умумий қиймати 437,62 млн АҚШ долларини, шу жумладан:
👉 ОИИБ қарзи – 385,12 млн;
👉 Ўзбекистон ҳиссаси – солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзида 52,5 млн АҚШ долларини ташкил этади.
⏳ Лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2020-2023 йиллар) ташкил этади.