Кўчанинг узунлиги 820 метр бўлиб, мавжуд хизмат ва савдо шахобчалари сони 36 тани ташкил этади, шундан 9 таси умумий овқатланиш шахобчалари ҳисобланади.


Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги «2022–2026 йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 543-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, гастрономик кўчанинг узунлиги 820 метр бўлиб, мавжуд хизмат ва савдо шохобчалари сони 36 тани ташкил этади, шундан 9 таси умумий овқатланиш шохобчалари ҳисобланади. Хусусан, 13 декабрь куни Браво Лидер ресторани ҳам ўз фаолиятини бошлади. Ресторан миллий ва Европа таомларига ихтисослашган бўлиб, 200 кишига мўлжалланган.
Лойиҳа ишга тушиши натижасида 50 та янги иш ўрни яратилди. Рестораннинг яна бир ўзига хослиги шундаки, ҳалол сертификатини олиш борасида ҳам амалий ишлар бошланган.
Шунингдек, гастрономик кўчада 22 та дўкон ва 50 та кўчма савдо шохобчалари қурилиши режалаштирилган. Бу эса ўз навбатида 190 та янги иш ўрни яратилишини ҳам таъминлайди, дея хабар бермоқда Туризм ва маданий мерос вазирлиги.