
Бугун, 26 март куни Бухоро шаҳридаги озиқ-овқат дўконларининг бирида ёнғин содир бўлди. Ҳолат бўйича вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 09:25 да ФВБ навбатчилик қисмига Бухоро шаҳар M.Iqbol кўчаси йўл ёқасида жойлашган озиқ-овқат дўконидаги ёнғин тўғрисида хабар келиб тушган.
2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига 09:32 да етиб бориб, уни 09:45 да ўчиришган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Савдо дўконининг 24 квадрат метр майдонда шифт қисми ва савдо маҳсулотлари ёнган, савдо дўконининг 35 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.