Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров Ҳофиз Таниш Бухорий кўчасида жойлашган Сайфиддин Бохарзий зиёратгоҳи ҳудудида ташкил этилиши режалаштирилаётган “Ислом тамаддуни намоёндалари хиёбони” лойиҳаси билан танишди.
Мазкур хиёбонда ислом дини намоёндалари Абу Хавс Кабир, Абу Бакр Калободий, Мустамлий Бухорий, Ҳазрат Поянда Муҳаммадшоҳ Ахсавий (Файзобод) каби етук алломаларнинг мемориаллари, масжид биноси, таҳоратхона, ҳунармандчилик маркази, меҳмонхона, кутубхона, анжуманлар зали каби бир нечта объектлар барпо этилиши кўзда тутилган.