Танзила Норбоеванинг таъкидлашича, ҳозирда Бухоро ва Тошкент вилоятларида бор-йўғи 10-15 фоиз чиқинди қайта ишланади.
Иккиламчи хомашёни қабул қилиш шахобчалари Бухоро вилоятида 20 та, Тошкент вилоятида эса 21 та ноқонуний фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, хизмат учун замонавий тўлов тизим амалиётга жорий этилмагани боис Бухоро вилоятида 25,8 миллиард сўм, Тошкент вилоятида 44 миллиард сўм аҳолининг дебитор қарздорлиги юзага келган.