Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода 4 киши 1 кишини уриб қочиб кетгани айтилмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухорода 4 киши 1 кишини уриб қочиб кетгани айтилмоқда
Бухоро

Бухорода 4 киши 1 кишини уриб қочиб кетгани айтилмоқда

19.06.2023 618
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Бухоро вилояти Жондор туманида 2023 йил 15 майдан 16 майга ўтар кечаси тахминан соат 23:50 лар атрофида 4 киши бир фуқаро Н.Ж.ни уйидан машинасида олиб кетиб, туман марказига олиб бориб калтаклаган.

Бу ҳақда жабрланувчининг яқинлари мурожаат қилган. Айтилишича, Н.Ж. ҳушсиз ҳолда ташлаб кетилган. Эрталаб аҳволи оғирлашгани сабабли Бухоро вилояти кўп тармоқли поликлиникасига жағ синиб силжиши ташхиси билан операция қилинган.

Фуқаронинг онаси президент ишонч телефонига мурожаат қолдирган. Ариза ҳолатини кўрганида иш тман ИИБ ҳузуридаги ТГ катта терговчиси подполковник Ҳ.Ҳ.Қаҳҳоровга ўтказилганини билган.

Жиноий иш доирасида муштумзўрлардан бири Ш.Н.га нисбатдан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши очилган. Мурожаатга кўра, жиноят иши очилган шахс подполковник Ҳ.Ҳ.Қаҳҳоров гумондорнинг шахсий ҳужжатини қайтариб, унинг чет элга қочиб кетишига имкон яратиб берган.

Ушбу ҳолат бўйича биз Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура матбуот котибларига сўров юбордик ва қуйидаги изоҳларни олдик.

Бош прокуратурага кўра, ҳозир ИИБда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича иш судга юборилади. Жиноий иш 1 кишига қўзғатилган, лекин тергов жараёнида бошқа шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломати аниқланса, уларнинг ҳаракатига ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши айтилган.

Ички ишлар вазирлиги изоҳга кўра, бу ерда фуқаро қарши томонга енгил жазо қўлланилаётганидан норози. Аммо норози бўлса, прокуратурага шикоят қилишни тавсия этган.

Шунингдек, гумондор шахс четга қочиб кетгани ҳақидаги саволимизга “Қочган бўлса, расмий қидирувга берилади”, дея жавоб берган ИИВ матбуот котиби.

Шерзод Камалов 19.06.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода 24 ёшли аёл пластик жарроҳликдан сўнг вафот этди
Бухоро
Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади
Бухоро
Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади
Бухоро
Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода 24 ёшли аёл пластик жарроҳликдан сўнг вафот этди

27.10.2025 554
Бухоро

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади

17.10.2025 70
Бухоро

Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади

16.10.2025 78

Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

08.10.2025 55

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?