16 июль куни соат 22:40 ларда бир гуруҳ номаълум шахслар Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида жойлашган бекат олдидан ўтиб кетаётган 18 ёшли Т.М.нинг йўлини тўсган. Сўнг унинг 2,5 млн сўм бўлган «Ипҳоне ХС» телефонини очиқдан очиқ тортиб олишган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Натижада ушбу жиноятни Бухоро шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган М.С. ва 1993 йилда туғилган Б.С.лар содир этганликлари аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу шахсларнинг ҳатти ҳаракатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.