Бугун, Бухоро тумани “Работиқалмоқ” маҳалласида қурилиш соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморлар, лойиҳачи ҳамда пудратчи ташкилотлар вакиллари учун тантанали тадбир ташкиллаштирилди.
Тадбирда вилоят прокурори Маҳмуд Истамов ва туман ҳокими Хайрилло Жўраевлар иштирок иштирок этиб, сўнгги йилларда туманимизда бунёд этилган бино ва иншоотларнинг барчаси юртимизда қурилиш саноатини изчил ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг маҳсули эканлигини, давлатимиз раҳбари томонидан қурувчиларнинг меҳнати юксак баҳоланиб, соҳа ходимлари кунининг расман белгилаб қўйилиши Ватанимиз равнақи йўлида янада кўпроқ ишлаш ва изланишга рағбат уйғотиши кераклигини таъкидланди.