Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро вилояти Камбағалликни қисқартирш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анвар Ашурович Ҳамроевнинг байрам табриги
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоро вилояти Камбағалликни қисқартирш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анвар Ашурович Ҳамроевнинг байрам табриги
Бухоро

Бухоро вилояти Камбағалликни қисқартирш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анвар Ашурович Ҳамроевнинг байрам табриги

08.12.2023 405
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро вилояти Камбағалликни қисқартирш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анвар Ашурович Ҳамроевнинг байрам табриги
8 dekabr 2023. Muallif: https://t.me/buxoro_viloyat_bandlik_boshqarma
Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар!
Аввало, Сиз азизларни, Бухоро вилояти аҳлини мустақил Ватанимизнинг Бош Қомуси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этаман. Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Мамлакатимиз босиб ўтган ғоят мураккаб ва шарафли йўл Бош қомусимизнинг ҳаётбахш кучи ва улкан салоҳиятидан далолат беради.
Асосий қонунимиз негизида яратилган Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда жонажон Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда, инновацион ва индустриал ривожланиш сари одимлашда беқиёс ўрин эгалламоқда.
Муҳтарам Юртбошимиз Мирзиёев Шавкат Миромонович томонидан илгари сурилаётган халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилиш-фаолиятимиз мезонига айланмоқда.Бошлаган улкан ислоҳотларимизни самарали амалга оширишда ушбу масалаларнинг аҳамияти кун сайин тобора ортиб бораётганини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Айнан шу сабабли Бош қонунимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчамизнинг шарафли бурчимиздир.
Асосий Қомусимизда белгиланган барча ҳаётий тамойиллар мана шу юртнинг ёрқин истиқболи, фуқароларнинг миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, тенг ҳуқуқли яшашига хизмат қилиши билан дунё ҳамжамиятида ўзининг юқори баҳосини олмоқда. Бу борада, Конституциямизда фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкам кафолатланган. Мамлакатимизда олиб борилаётган изчил сиёсат замирида жамиятимизда инсонпарварликка асосланган тартиб-қоидаларнинг устувор бўлиши, одамларнинг оғирини енгил қилиш, дардига малҳам бўлиш, ҳар бир фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган устувор вазифалар турибди. Зеро, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шароит яратиш – Конституциямизнинг бош мақсадидир.
Сизларни яна бир бор, Бош Қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31йиллиги байрами билан қутлар эканман, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилангизга тинчлик, эзгу ишларингиз ва ташаббусларингиз рўёбида муваффақиятлар ёр бўлишини тилайман.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!
 

Шерзод Камалов 08.12.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

«Чириган жасад изидан» – Бухорода ўлдирилган Туркия фуқаросининг қотиллари қандай топилди?
Бухоро
Туркиялик тадбиркорнинг жасади Бухорода топилди
Бухоро
Умеджон Барноевнинг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди
Бухоро
Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

«Чириган жасад изидан» – Бухорода ўлдирилган Туркия фуқаросининг қотиллари қандай топилди?

28.02.2026 1k
Бухоро

Туркиялик тадбиркорнинг жасади Бухорода топилди

26.02.2026 699
Бухоро

Умеджон Барноевнинг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди

24.02.2026 28
Бухоро

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади

18.02.2026 93

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?