Жорий йилнинг 20 август куни соат 10:00 да вилоят ички ишлар бошқармаси катта мажлислар залида бошқарма бошлиғи полковник Ш.Х.Алиев иштирокида вилоятда фаолият юритиб келаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда фаол блогерлар билан бугунги кунда ички ишлар органлари тизимидаги ислоҳотларни кенг аҳолига етказиш, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси, соҳага тааллуқли муаммоли саволларга ойдинлик киритиш ҳамда тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи, бошқарма бошлиғининг матбуот котиби лавозимига янгидан тайинланган раҳбар ва ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар органларидан оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш учун тайинланган масъулларни оммага таништирш, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш масалаларида матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда иштирокчиларга бошқарма бошлиғи Ахборот хизматига янги тайинланган раҳбарнинг фаолият йўли, матбуот хизматида яратилган шарт-шароитлар, келгусида амалга оширилиши белгилаб олинган вазифалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар билан бундан кейинги ҳамкорликда янги босқич яратилаётганлиги хусусида сўз юритди.
Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларнинг вилоят ички ишлар бошқармаси фаолияти билан боғлиқ қизиқтирган саволларига ҳамда муаммоли вазиятларга батафсил тушунтиришлар берилди.
Анжуман якунида бошқарма бошлиғи Ш.Х.Алиев, Оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерларни карантин талабларининг юмшатилиши муносабати билан тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширишда кенг ҳамкорлик қилишга чақирди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати