°
___
______
  • Low Temp. ___°
  • High Temp. ___°
___
______
Avgust 3rd 2020, Dushanba
°
   ___
  • TEMPERATURE
    ° | °
  • HUMIDITY
    %
  • WIND
    m/s
  • CLOUDINESS
    %
  • SUNRISE
  • SUNSET
  • SESH 4
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
  • CHOR 5
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
  • PAY 6
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
  • JUM 7
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
  • SHAN 8
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
  • YAK 9
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
USD10 207.700.00%
RUB139.02–0.09%

Бухоро тумани 4-сектор ҳудудидаги 220 та эҳтиёжманд оилаларга ҳайитлик инъоми улашилди

 Бухоро тумани 4-сектор ҳудудидаги 220 та эҳтиёжманд оилаларга ҳайитлик инъоми улашилди

Мамлакатимиз Президенти раислигида шу йил 27 июль санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини сўзсиз таъминлаш мақсадида Республика ҳукумати ва вилоятлар мутасаддилари зиммасига аниқ вазифалар қўйилди.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 июль куни қабул қилинган фармойиши  асосида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Бухоро вилояти учун

10 миллиард сўм маблағ ажратилди. Мазкур маблағ шаҳар ва туманларимиздаги мавжуд 13 та ҳудуд ва секторлар бўйича камбағал аҳоли сонидан келиб чиқиб тақсимланди.

Бухоро тумани 4-сектор ҳудудидаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор шахслар ҳамда камбағал оилалар рўйхатига критилган 220 та оиланинг 759 та фуқаросига Президент совғаси сифатида киши бошига 200 минг сўмдан жами 151 миллион 800 минг сўм пул маблағлари эгаларига топширилди.

Бухоро тумани 4-сектор ҳудудидаги 220 та эҳтиёжманд оилаларга ҳайитлик инъоми улашилди

Туман 4-сектор раҳбари ҳудуддаги “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Носир Содиқов хонадонида бўлиб, мухтарам Президентимиз ташаббуси ва бевосита раҳбарлигидаги меҳр-саховатдан ушбу оила учун ажратилган 800 минг сўм пул маблағини ҳамда ҳомийлар кўмагида ажратилган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

Бухоро тумани 4-сектор ҳудудидаги 220 та эҳтиёжманд оилаларга ҳайитлик инъоми улашилди

Айтиш жоизки, ушбу хонадон эгаси ҳамда унинг аёли 1-гуруҳ ногирони. Хонадонда 4 киши истиқомат қилиб келади.

Ушбу маҳалланинг 12-хонадонида истиқомат қилувчи Ҳайитой Латипова ҳаётнинг қийинчиликларини бошдан кечириб келмоқда. Икки хўжалик бир уйда истиқомат қилади боз устига унинг бир нафар ўғли 1-гуруҳ ногирони.

Бухоро тумани 4-сектор ҳудудидаги 220 та эҳтиёжманд оилаларга ҳайитлик инъоми улашилди
Бухоро тумани 4-сектор ҳудудидаги 220 та эҳтиёжманд оилаларга ҳайитлик инъоми улашилди

Шу сабабли сектор раҳбари ушбу хонадонга ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда оиладаги 5 нафар кишига 200 минг сўмдан ҳайитлик инъомларини топширди.

Қурбон ҳайити муносабати билан хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварликни мужассам этган бу каби хайрли тадбирлар Бухоро вилоятининг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда.

Бухоро вилояти ДСБ матбуот хизмати

Мавзуга оид