«Бухоро» профессионал футбол клуби 2022 йил 7 октябрь куни Ўзбекистон футбол ассоцияси футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси йиғилишининг БАЁНИ № 10-04 дан хабардор этилган. Баённомада жамоамизда ўтган йил ва ушбу мавсумнинг биринчи даврасида жамоамизда тўп сурган бир қатор футболчилардан қолган қарздорлик борлиги кўрсатиб ўтилган бўлиб ушбу муаммо бир ой ичида бартараф этилиши белгиланган. Бунга жавобан «Бухоро» жамоаси ушбу қарздорликни икки мартага яъни 15 ноябрь ярим суммани ва 15 декабрь қолган суммани тўлаб берилиши ҳақида мурожаат қилган эди.
РАСМАН. «Бухоро» футбол клуби шуни маълум қиладики, ушбу қарздорликлар бугун яъни 10 ноябрь 2022 йил иш куни якунига қадар тўлиқ бартараф этилади.