Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи кореяликлар билан ҳамкорликда модернизация қилинади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи кореяликлар билан ҳамкорликда модернизация қилинади
Бухоро

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи кореяликлар билан ҳамкорликда модернизация қилинади

07.07.2020 194
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

2020 йил 6 июль куни «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва Жанубий Кореянинг «SK Engineering & Construction» компанияси президенти Джейсон Анн Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва қайта қуриш бўйича шартнома имзоладилар.

Ушбу шартнома Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 29 апрель кунидаги ПҚ–4301-сонли «Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан имзоланди.

Ўтган 2019 йил 19 апрелда Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи чоғида «Ўзбекненфтгаз» АЖ ва «SK Engineering & Construction» компанияси ўртасида Бухоро НҚИЗни модернизация қилиш ва қайта қуриш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланган.

Хабар берилганидек, «Бухоро НҚИЗ модернизация қилиш ва қайта қуриш» лойиҳаси мавжуд қувватларни қайта ишлаш чуқурлигини 79% дан 95% гача ошириш, ёруғ нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 77% дан 91% гача ошириш ва Евро 5 стандартининг талабларига жавоб берадиган нефт маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган.

Ушбу лойиҳа доирасида умумий нафтани гидротозалаш, енгил нафтани изомеризация қилиш, водород тозалигини ошириш учун қисқа циклли адсорбция қурилмалари ва мазутни каталитик крекинглаш комплексини янгидан қуриш ҳамда нордон газларни аминли тозалаш, газойлни гидротозалаш ва нефть ва газ конденсати аралашмаларини атмосфера дистиллаш қурилмаларини қайта қуриш режалаштирилган.

«SK Engineering & Construction» нефть-кимё ва энергетика саноатида лойиҳалаш ва қуриш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан биридир.

Маълумот учун: «SK Engineering & Construction» SK E & C 400 дан ортиқ нефть ва газ, нефть-кимё, энергетика соҳасида лойиҳаларида иштирок этган, бундан 360 таси янгидан қурилган заводлар ва 59 таси модернизация лойиҳаларидир. Саудия Арабистоннинг «Арамко» компанияси учун йиллик 17 млн. тонна нефтни қайта ишлаш қувватига эга бўлган завод ва Канаданинг «Suncor» компанияси учун йилига 9 млн.тонна нефтни қайта ишлаш қувватига эга заводини қуриш лойиҳалари шулар жумласидандир.

Bukhara News 07.07.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг

Сўнгги янгиликлар

Бухорода тамагир ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди
Бухоро
“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухорода тамагир ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

16.09.2025 369
Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 46

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 21

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 79

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?