Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро НҚИЗда концерт дастури уюштирилиб, байрам дастурхони ёзилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоро НҚИЗда концерт дастури уюштирилиб, байрам дастурхони ёзилди
Бухоро

Бухоро НҚИЗда концерт дастури уюштирилиб, байрам дастурхони ёзилди

08.03.2023 478
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро НҚИЗ раҳбарияти ташаббуси ва Касаба уюшма қўмитаси кўмагида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Баҳорнинг илк байрами муносабати билан корхонанинг меҳрибон ва фидойи  аёллари учун концерт дастури уюштирилиб, байрам дастурхони ёзилди.

Барча ишчиларни жонли мусиқа ҳамроҳлигида ҳамкасблари гуллар ва эсдалик совғалар билан кутиб олишди.

Дастлабки дақиқаларданоқ залда байрамона кайфият ҳукм сурди. Тантанали безатилган дастурхон, қувноқ куй-қўшиқлар азиз ва муҳтарам аёлларимиз қалбига шодлик улашди.

Корхона раҳбарияти йиғилган аёллар жамоасига “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва заводнинг барча эркаклари номидан самимий тилаклар ва миннатдорчилик сўзларини йўллади.

Катта жамоамизнинг муҳим қисмини ҳар бир кунини нафақат корхонамиз, балки бутун соҳа ва уни ривожлантиришга қаратилган қийин, лекин жуда зарур ишларни муносиб ва профессионал даражада бажаришга бағишлаган аёллар ташкил қилиши таъкидланди.

Шунингдек, нефт-газ саноатини ривожлантиришга қўшган катта шахсий ҳиссаси ва кўп йиллик виждонли меҳнати учун “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг фахрий ёрлиқлари  Завод марказий таҳлилхонаси таҳлилчиси Ғофурова Феруза, БҲГТ цехи таҳлилчиси Кулжанова Зерия, ИО, УЖФ ва КХ цехи ходими Примова Мақсуда, ТСҚ ҳамшираси Ҳалимова Садоқат ва СТ ва О цехининг коагуляция аппаратчиси Загирова Любовларга  топширилди.

Байрамда барча аёлларга  беминат меҳнатлари, меҳру сабрлари учун миннатдорчилик сўзлари айтилди.

Байрам дастури давомида вокал ва хореографик гуруҳлар шодлик ва қувноқ кайфиятини улашди.

Шерзод Камалов 08.03.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Таълим тизимида қатор кадрлар алмашди: янги тайинловлар ва лавозимдан озод этишлар
Бухоро
Бухоро вилоятининг олис ҳудуди — Газлида мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди
Бухоро
Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди
Бухоро
Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Таълим тизимида қатор кадрлар алмашди: янги тайинловлар ва лавозимдан озод этишлар

03.10.2026 364

Бухоро вилоятининг олис ҳудуди — Газлида мингдан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди

24.09.2026 22
Бухоро

Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди

11.09.2026 75
Бухоро

Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади

10.09.2026 37

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?