Бухоро давлат университетида кўпгина давлатларнинг олий таълим муассасалари қаторида Туркия давлатининг ҳам қатор ОТМлари билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган. БухДУга ўзаро муносабатларни янада яхшилаш, биргаликдаги ҳамкорлик алоқаларини юқори даражага кўтариш, икки томон учун хайрли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Туркиянинг Болу Абант Иззет Байсал университети ректори Проф. Др. Мустафа Алиşарли бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Меҳмонлар университетда талаба-ёшлар ва ўқитувчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди. “Бизнес Акселератор” ҳамда унинг таркибидаги Роботехника маркази фаолияти билан танишишди. Бандлик ҳамда Ахборот ресурс марказига ташриф буюриб, БухДУ фондидаги нодир китобларни кўздан кечиришди.
БухДУнинг “Ислоҳотлар халқ учун” марказида икки ўртада ҳамкорликни йулган қўйиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди. Унда Қўшма тадқиқот дастурларини яратиш, ўқитувчилар, тадқиқотчилар, докторантлар алмашинувини ёлга қўйиш, олиб борилаётган тадқиқотлар бўйича даврий алмашинувларни ташкил этиш, тегишли тадқиқот мавзулари бўйича семинарлар ўтказиш, ҳар бир тадқиқот дастури натижасида унинг натижаларини амалга ошириш, ҳимоя қилиш, икки мамлакат таълим тизимини ўрганиш ва умумий ўқув режаларини, шунингдек, семинарлар, лойиҳалар мониторинги ва конференциялар каби таълим тадбирларида иштирок этиш каби масалалар келишиб олиниб, меморандум имзоланди.