Қадрли журналистлар, ОАВ ходимлари! Сиз азизларни касб байрамингиз – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Ҳаётимиздаги бугунги улкан ўзгаришлар, ислоҳотлар барчамиздан янгича ишлашни, янги ғоя ва ташаббуслар билан майдонга чиқишни талаб этмоқда. Бу борада сизнинг давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган демократик ислоҳотларни амалга оширишда фаоллик кўрсатиб келаётганингиз, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, юртимиздаги яратувчилик ва янгиланиш жараёнлари, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги хизматларингиз, соҳа учун малакали профессионал кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолиятингиз таҳсинга сазовор. Бугунги кун нуқтайи-назаридан энг огир ва масъулиятли касб эгаси, шубҳасиз, сизларсиз! Сунгги йилларда суз айтиш ва фикрий эркинлик борасида қилинаётган ишлар кишини қувонтиради. Бу борада матбуот аҳли, журналистларнинг уз фикрини, таҳлилларини эркин баён этиши, узи қизиққан соҳада журналистик суриштирувлар олиб бориши, ислоҳотларга одоб-ахлоқ доирасида муносабатини билдириши, мухтасар қилиб айтганда, Узбекистон журналистикасининг жаҳон ахборот майдонида муносиб ўрин эгаллаши учун мустаҳкам пойдевор яратилди. Шу маънода бугунги кунда эришилаётган ҳар бир ютуқда оммавий ахборот воситаларининг ҳиссаси бор ва бундан сунг ҳам уларнинг жамият ривожидаги ўрни сув ва ҳаводек зарур, десак алсо муболага бўлмайди.
Янги Ўзбекистоннинг янгича фикрли, креатив ва тезкор, адолатни мезон қилган журналистлари, матбуот ходимлари! Босма нашр ёхуд мухбирмисиз, тележурналист ёки радиобошловчимисиз, оператор ёки матбуот хизмати ходими бўласизми, хуллас, ҳар бирингиз миллат бугуни ва эртаси учун аҳамиятлисиз! Ҳар бир раҳбар фаолиятини, хусусан, Олий таълим муассасаси ҳамда таълим тизими соҳасидаги янгиликларни ёритишда ОТМ матбуот котибларининг хизмати бениҳоя катта. Қилинаётган ишлар тезкорлик ва холислик асосида ёритилар екан, ижодкор ва ихтирочи талабалар, қобилиятли ёшлар республика миқёсида танитилиб борилар экан, иш сифати ошади.
Бугунги сана билан Янги Ўзбекистоннинг барча журналистлари, блогерлари, шунингдек, Бухоро давлат университетининг Матбуот хизмати ходимларини, Журналистика йўналиши устозлари ҳамда талабаларини чин қалбимдан табриклайман. Машаққатли ва олийжаноб фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман. Сиҳат-саломатлик, бахт-у саодат, ижодий баркамоллик ҳамиша ёр бўлсин.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Хамидов Обиджон Хафизович
Бухоро давлат университети ректори,
Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор