Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро Қон қуйиш маркази ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоро Қон қуйиш маркази ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Бухоро

Бухоро Қон қуйиш маркази ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

09.01.2024 1k
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро вилояти Қон қуйиш маркази масъул ходимлари томонидан донор қонларнинг лаборатория текширув натижалари ўрганилмай туриб, беморларга қуйилгани аниқланди.

Таъкидланишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ишонч рақамига келиб тушган мурожаат юзасидан Бухоро вилоят Қон қуйиш марказида юқумли касалликларнинг тарқалишига шарт-шароит яратиб бераётган шахсларни аниқлаш бўйича тезкор тадбир олиб борилган. Унга кўра, марказнинг масъул шахслари кўрсатмаси асосида донор қонларга нисбатан ўтказилган лаборатор текширув натижалари ўрганилмасдан беморларга қуйилаётгани маълум бўлган.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирининг 16.12.2013 йилдаги 423-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисида»ги Низомда донорларнинг қони лаборатор текширувдан кейин ўтказилиши белгиланган. Унга кўра, Доноронинг қонида ОИВ/ОИТС, «В» ва «С» гепатитлари ёки бошқа гемотрансмиссив инсфекциялар элементлари аниқланганда, қони йўқ қилиниши ва донорликдан четлаштирилиши лозим.

Бироқ, соҳа мутахассисларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда марказда «Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Қонун талаблари қўпол равишда бузилгани аниқланган.

Ҳолатга кўра, донор Н.Ж.нинг қони ўтказилган лаборатор таҳлил натижалари кутилмасдан бемор Б.Ҳ.га қуйилган. Тезкор тадбир давомида эса, қон қуйиш марказида ўтказилган бирламчи лаборатор текширувда донор Н.Ж.да заҳм (сифилис) касаллиги борлиги аниқланган ва бу судга оид биология экспертизасининг хулосаси билан ҳам тасдиқланган бўлган. Афсуски, Н.Ж.нинг донорлик қони муассасада юритилган «Қон компонентлари ва препаратларининг берилишини ҳисобга олиш» журналида қайд қилинмагани аниқланган.

«Бундан ташқари, текшириш давомида плазмоферез ва тромбомасса учун қон топширган 306 нафар донорлар ўрганилганда, 186 нафарига қоннинг шаклли элементлари (тромбасит, лейкоцит, базофил) ўзларига қайтиб қуйилиш лозим бўлса-да, бу қонлар қуйилмаган ва хусусий клиникаларга сотиб юборилгани аниқланган»,-дейди масъул ходим.

Айни пайтда Бухоро вилояти прокуратураси томонидан вилоят Қон қуйиш маркази ходимлари ва бошқа шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддаси, 1-қисми (Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда вилоят ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шерзод Камалов 09.01.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода жамоат транспорти учун нақд пулсиз тўлов тизими жорий этилади
Бухоро
Интернетдан қурол сифатида фойдаланиб, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишни осон пул топиш манбаига айлантирган “Taftish uz” жамоаси ҳақида
Бухоро
Nestle болалар озуқаси таркибида заҳарли модда борлиги аниқланди. Компания маҳсулотларини қайтариб олишни бошлади
Бухоро
Янги йил муносабати билан байрам мукофотини бериш мажбурийми?
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода жамоат транспорти учун нақд пулсиз тўлов тизими жорий этилади

24.01.2026 221

Интернетдан қурол сифатида фойдаланиб, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишни осон пул топиш манбаига айлантирган “Taftish uz” жамоаси ҳақида

17.01.2026 40
Бухоро

Nestle болалар озуқаси таркибида заҳарли модда борлиги аниқланди. Компания маҳсулотларини қайтариб олишни бошлади

07.01.2026 84
Бухоро

Янги йил муносабати билан байрам мукофотини бериш мажбурийми?

25.12.2025 243

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?