Қадрли вилоятимиз ёшлари, мактаб бағридан катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган битирувчилар!
Бугунги байрам “Ёшлар куни” муносабати билан барчангизни самимий муборакбод этаман.
Сиз қадам қўяётган йўл шижоат талаб этадиган, меҳнат ва заковат билан эришиладиган маррадир. Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда илм олишга чоғланганингиз, унинг энг муҳим бўғинлари бўлган мактаб, олий таълим ва илмий-маданий даргоҳларда маълумотли, етук кадр болиш учун жаҳд билан ҳаракат қилаётганингиз эътирофга сазовор.
Бугунги кун ёшлари, баркамол, жаҳон даражасидаги билимларни ўзлаштиришга, ўз қобилияти, лойиҳаларини амалиётда тадбиқ этишга ҳаракат қилиши, бу борада кўплаб натижаларга эришиб, Озбекистон довруғини дунёга ёяётгани кишини хурсанд қилади. Ана шундай ёшлар сафида сизнинг ҳам ўз улушингиз, ҳиссангиз бор.
Бугунги шиддатли замонда, глобал миқёсда рақобат кучайиб бораётган мураккаб вазиятда юксак интеллектуал салоҳиятга эга, кўп тилларда эркин мулоқот қиладиган, ахборот-коммуникацион технологияларини юқори савияда билиш қаторида уларни ярата оладиган кадрларга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Сизда ал-Хоразмий, ибн Сино, Фаробий-у Берунийлар, ҳазрат Навоий-у Мирзо Улуғбекдек олимларимизнинг натижаларини кўришни истаймиз. Айтиш керакки, шу эзгу ниятимизга мос, ўз тенгдошларига ибрат бўлаётган, жамиятдаги янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этаётган ёшларимиз сизнинг орангизда бениҳоя кўп.
Азиз ёшлар! Сизни байрам билан яна бир бора қутлайман. Илм олиш мобайнида чеккан машаққатингиз мевасини коришингизни, Ўзбекистоннинг забардаст, навқирон, пешқадам ва юрагида олови бор азм-у шижоатли фарзандлари бўлишингизни, ҳамиша, ҳаммавақт қадр ва эъзоз топиб, равнақимизга оз муносиб ҳиссангизни қўшишингизни тилайман.
Ҳурмат билан
Хамидов Обиджон Хафизович,
Бухоро давлат университети ректори,
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор